Месси ЖЧ-2026да иштирок этмаслик эҳтимолини кўриб чиқмоқда
Лионел Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сафида майдонга тушмаслиги мумкин. The Touchline хабарига кўра, 38 ёшли ҳужумчи мундиалга бормаслик вариантини ҳам истисно қилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбада айтилишича, барчаси Мессининг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Агар у ўзини ҳатто 1 фоизга бўлса ҳам тўлиқ тайёр, яъни 100 фоиз ҳолатда ҳис қилмаса, жаҳон чемпионатига йўл олмасликка қарор қилиши мумкин.
Месси MLSдаги рақобат даражаси мундиалга максимал формага чиқиш учун етарли эмас, деб ҳисоблайди. Шу боис Аргентина сардори бу камчиликни фақат мукаммал жисмоний тайёргарлик билан қоплаши зарурлигини яхши тушунади.
2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина амалдаги чемпион сифатида ўз титулини ҳимоя қилади. Аввалги мундиал финалида “альбиселесте” Франция билан 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида ғалаба қозонган эди.
