Габбия «Милан» натижасини икки очко йўқотиш деб билди
“Милан” биринчи даврада “Комо”ни енгган бўлса-да, бу сафар рақибни яна мағлуб эта олмади. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан кейин “россонери” ҳимоячиси Маттео Габбия натижани кескин баҳолади: унинг фикрича, жамоа бу баҳсда икки очкони қўлдан чиқарди. Футболчи кейинги учрашув олдидан техник жиҳатларни таҳлил қилиб, хатолардан тўғри хулоса чиқариш зарурлигини таъкидлади. Габбиянинг сўзларини pianetamilan.it келтирди.
Айни пайтда “Милан” А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
