Саудия футболидa мотам: «Ал Қадисия» ҳимоячиси вафот этди
Саудия Арабистони футболида фожиали хабар тарқалди: «Ал Қадисия» жамоасининг 16 ёшли ҳимоячиси Турки Ал-Саед ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Саудия футбол федерацияси расмий баёнот бериб, марҳум футболчи хотирасига таъзиянома эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ал Қадисия» ҳозирда Саудия футболининг иккинчи даражали лигасида иштирок этмоқда ва турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Клуб сафида италиялик ҳужумчи Матео Ретеги ҳам тўп суради — у аввалроқ «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган.
Ёш футболчининг ўлими сабаблари ҳозирча расман очиқланмади. Бироқ норасмий маълумотларга кўра, фожиага йўл-транспорт ҳодисаси сабаб бўлган.
