Компани «Бавария» «Айнтрахт»га битта голни совға қилди
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Венсан Компани Бундеслиганинг 23-тури доирасида франкфуртлик «Айнтрахт» устидан уйда қўлга киритилган 3:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Белгиялик мутахассиснинг таъкидлашича, жамоа учрашувнинг айрим бўлакларида ҳаддан ташқари хотиржам ҳаракат қилган ва кўплаб вазиятлардан фойдалана олмаган. Компани учинчи голгача «Бавария» майдонда устунлик қилганини, рақибнинг иккинчи голини эса ўзлари хатолар эвазига “совға” қилганини айтди. Ўйин якунида меҳмонлар босимни кучайтирган бўлса-да, ғалаба сақлаб қолингани ва уч очко олингани муҳимлигини қайд этди.
23 турдан кейин «Бавария» Бундеслигада турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва иккинчи ўриндаги «Боруссия»дан саккиз очкога олдинда бормоқда.
