Добавить новость
103news.com
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23
24
25
26
27
28

Каруана "Номзодлар" турнирида қатнашувчи рақибларни қандай баҳолади?

0

Деярли барча мутахассислар яқинлашаётган Номзодлар турнири олдидан Фабиано Каруанани асосий фаворит сифатида кўрсатяпти. Лекин “фаворит” деган ёрлиқ бир томондан мақтов бўлса, иккинчи томондан — босим. Каруананинг ўзи эса бу ҳақда ҳеч қандай айланма гап қилмади: унингча, Номзодларга келсанг, ягона мақсад — ютиш.

Унинг сўзларига кўра, аввалги Номзодлар билан солиштирганда ҳозир иштирокчилар ўртасида тайёргарлик даражаси бўйича фарқ анча қисқарган. Деярли ҳамма бир хил юқори савияда. Шунинг учун энди тақдирни “ким кўпроқ тайёрланди” эмас, бошқа майда-майда омиллар ҳал қилади: форма, асаб, бир-икки позициядаги аниқлик, вазиятни ўқиш, хатони кечирмайдиган пайтлар.

Каруана рақибларига тўхталар экан, ҳар бирини алоҳида тарозига солди — кимда потенциал катта, ким хавфли “спойлер”, ким эса турнирга таъсир қилса-да, чемпионликда шанси торроқ.

Рақиблар ҳақида Каруананинг фикрлари

Праггнанандҳа
Каруана уни жуда юқори баҳолайди. Охирги олти ой у учун энг омадли давр бўлмаганини тан олса-да, ўтган йилги йирик ТОП-турнирлардаги ғалабалар унинг ҳақиқий кучини кўрсатганини айтади. Каруана учун “катта турнирдаги натижа” жорий рейтингдан ҳам муҳимроқ.

Аниш Гири
“Жуда чуқур фикрлайдиган, стратегик жиҳатдан кучли шахматчи” — деган мазмунда таъриф беради. Лекин Каруанани бир савол қийнайди: Гири турнирни ютиш учун етарлича кўп партияда ғалаба чиқара оладими? Унинг имкониятини Каруана Вей Идан бир оз юқори, Праггдан пастроқ деб кўради.

Вей И
Уни баҳолаш қийин, дейди Каруана. Баъзида ўйини жуда аниқ ва “идеалга яқин” кўринади, аммо катта-катта турнир ғалабалари кўп эмаслиги савол туғдиради.

Есипенко
Каруана унинг ўйинига ҳурмат билан қарайди, лекин рейтинг ва йирик совринлар нуқтайи назаридан “асосий фаворит” дейиш оғирлигини айтади. Шунга қарамай, уни ўта хавфли деб ҳисоблайди: эҳтимол ўзи турнирни ютмас, аммо бошқаларнинг натижасига қаттиқ таъсир қилиб юбориши мумкин.

Блюбаум
Бу ерда ҳам “спойлер” сценарийси: яхши чиқиб қолиши мумкин, аммо турнирни ютиш эҳтимоли чекланган. Каруана обектив қараганда, ғалаба шанси бўйича уни пастроқ ўринга қўйишини яширмайди.

Синдаров
Каруана учун энг қизиқ ва энг хавфли номлардан бири. Унингча, Синдаров ҳақиқатдан ҳам турнирни ютолади: хавфли, ҳужумкор ва “қотил инстинкти” бор. Тажрибаси камлигига қарамай, Каруана буни ҳар доим ҳам минус деб билмайди: ўзи биринчи Номзодларда катта тажрибасиз бўлса ҳам, биринчи ўрин учун курашганини эслаб ўтади. Ҳозирги формага қараб, Синдаровнинг имкониятини Гири билан бир даражада ёки сал юқорироқ қўяди.

Хикару Накамура
Каруана Накамурани Прагг билан бир поғонага қўяди: у қандай қилиб турнир ютишни билади, энг тажрибали иштирокчилардан. Охирги сафар ҳам сўнгги турда Гукешга қарши ҳал қилувчи имкониятга яқин келганини эслатади. Хулоса битта: Накамура ҳам бемалол чемпион бўлиб кетиши мумкин.

Якунда Каруананинг кайфияти аниқ: “фаворит” дейишса ҳам, ўзига эртак айтмайди — осон бўлмаслигини тан олади. Лекин барибир ўша классик менталитетда: Номзодга келдингми, гап битта — ғалаба учун охиригача кураш.







Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России