Бу тажовузкор сиз кутган ҳаммасидан ҳам ошади, деди Буффон
Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон «Интер» ҳужумчиси Франческо Пио Эспозито ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Буффоннинг айтишича, Эспозито кўпчилик кутганидан ҳам юқори даражани кўрсатади. «Агар мен “Интер”да бўлганимда, таваккал қилиб унга ишонч билдирардим. У ўзгача йигит: профессионаллиги кучли, камтарлиги эса ҳайратланарли», — дея Буффон сўзларини келтиради Nerazzurri Society.
Эспозито «Интер» тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда 20 ёшли форвард барча мусобақаларни инобатга олганда 35 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди.
Ҳужумчининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
