Роналду 5:0 ғалабадан кейин икки сўз ёзди
Саудия Арабистони Про-лигасида “Ал-Наср” “Ал-Намджа”ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, турнир жадвалида етакчиликка чиқди. Учрашувдаги ҳисобни Криштиану Роналду очди — у 7-дақиқада пеналтни аниқ амалга оширди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан кўп ўтмай 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. Португалиялик футболчи бир нечта суратларни жойлаб, уларга қисқа изоҳ ёзди.
“Шундай давом этинг!” — дея ёзди Роналду.
Маълумот учун, Роналду фаолияти давомида урган голлари сонини 965 тага етказди. 1000 гол марраси тобора яқинлашиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Роналду “Ал-Наср” билан шартномасини узайтирган — келишув 2027 йил ўрталаригача амал қилади.
