Винисиус кетма-кет беш ўйинда гол уриб сериясини такрорлади
Мадриднинг «Реал» жамоаси Португалиянинг «Бенфика» клубидан устун келди ва ўтган ҳафтадагидек бу сафар ҳам ҳисобни бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор ёриб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Маълум бўлишича, Винисиус «Реал» сафида кетма-кет бешта учрашувда гол муаллифига айланмоқда. Бу унинг Мадрид клуби таркибидаги энг яхши сериясини яна бир бор такрорлади.
Винисиус бундай натижани илк бор 2022 йил август–сентябр ойларида, «Реал» Чемпионлар лигаси ғолиби сифатида мавсумни бошлаган пайтда қайд этганди. Ўшанда у беш ўйинда бешта гол урган бўлса, ҳозирги беш баҳсда унинг ҳисобида олтита гол бор.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор 2019 йилдан буён Испания гранди сафида тўп суриб келмоқда.
