Павлович Роналдудан ўрнак олиб, Баварияда порламоқда
Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган сербиялик ҳимоячи Александр Павлович 21 ёшида жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
У барқарор ўйини ортида мураккаб сир йўқлигини айтади: Павлович ўзини тайёрлашда Криштиану Роналдуга эргашади. Футболчининг таъкидлашича, Роналду майда деталларигача эътибор бериши, юқори жисмоний тайёргарлиги ва темир интизоми билан унга доимий йўл-йўриқ бўлиб келмоқда, дея унинг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.
Павлович «Бавария» сафида 2023 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
