Карпин йиғин ўйинларида натижа муҳим эмаслигини айтди
Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Мали ва Никарагуа терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис натижага ортиқча урғу бериш керак эмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, штаб ҳозир ишонч билдираётган ва кўришни истаётган футболчиларнинг барчасини йиғинга чақирмоқда. Карпин форс-мажор ҳолатлар бўлмаса, ҳамма белгиланган вақтда терма жамоага етиб келишига умид қилаётганини қўшимча қилди.
Россия — Никарагуа учрашуви 27 март куни Краснодардаги стадионда бўлиб ўтади. Мали билан баҳс эса 31 март куни Санкт-Петербургда ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси FIFA ва UYEFA қарори билан халқаро мусобақалардан четлатилган.
