Матвей Сафонов рус билярдига қизиқиб қолганини айтди
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов бўш вақтида рус билярди ўйнашни ёқтиришини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, бу қизиқиш «Краснодар»даги давридан бошланган: жамоа базасида билярд столи бўлган ва футболчилар вақти-вақти билан бир-икки партия ўйнаб туришган.
Сафонов Telegram саҳифасида ёзишича, дастлаб ҳаммаси уй ёнидаги оддий билярд клубида дўстлар билан учрашувлардан бошланган, кейин эса секин-аста жиддийроқ қизиқишга айланган: у ўз кийини сотиб олган, ҳатто индивидуал машғулотларни ҳам синаб кўрган.
Вақт ўтиб дарвозабон билярдни профессионал даражага олиб чиқишни истамаслигини англаб, уни фақат хобби сифатида қолдиришга қарор қилган ва ўйинини кучайтириш устида ишлашни тўхтатган.
