«Насаф» ўртоқлик ўйинида Ироқнинг тўрт карра чемпионини мағлуб этди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини давом эттираётган “аждарлар” бугун яна бир назорат учрашувида майдонга тушишди.
Бу сафар жамоамиз Ироқ премьер-лигаси иштирокчиси, тўрт карра мамлакат чемпиони “Эрбил” клуби билан куч синашди.
Учрашувда жамоамиз рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Голларни жамоамизнинг тожикистонлик легионери Жаҳонгир Алиев киритди.
“Насаф” эртага, юртимизга жўнаш олдидан яна бир назорат учрашуви ўтказади.
Манба: www.fcnasaf.uz