Америка Марказий разведка бошқармаси: «Пхеньян икки ойдан сўнг Америкага қарши ядро ҳужуми уюштиради…»
Шу ҳақда Америка марказий разведка бошқармаси директори Майкл Помпео алоҳида тўхталиб ўтди. — Ҳа, бу ҳақда ўтган йили ҳам гапириб ўтгандим, — деди директор. — Ҳозир эса аниқ айта оламанки, Шимолий Кореянинг ядро қуввати максимум даражага етди. Ким Чен Ин узоғи билан икки ё уч ойда Америкага илк ядро ҳужумини уюштириши тайинга ўхшаб турибди. […]