Москва шаҳридаги Дмитров шоссесида ногирон ўсмир икки ҳафтагача оламдан ўтган онасининг мурдаси билан яшади…
Яқинда Москванинг Дмитров шоссесидаги уйларнинг бирида яшовчилар полицияга қўнғироқ қилиб, қўшни квартирадан мурда ҳиди анқиётганини айтишди. Полиция ходимлари тез фурсатда айтилган манзилга етиб келишди. Ичкарига кириб не кўз билан кўришсинки, аёл мурдаси каравотда ётар, ёнида эса руҳий хаста, ногирон, 17 ёшли ўсмир ўтирарди. Мурда аллақачон чирий бошлагани сабабли бадбўй ҳид ҳаммаёқни тутиб кетган экан. […]