Ёш лидерлар халқаро конференцияси илк бор Ўзбекистонда ўтказилади
![Ёш лидерлар халқаро конференцияси илк бор Ўзбекистонда ўтказилади](http://ut.uz/upload/iblock/069/IMG_7407.jpg)
Ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари сиёсат, иқтисодиёт, илм-фан, таълим, маданият ва оммавий ахборот воситалари соҳаларидан 25 дан 35 ёшгача бўлган салоҳиятли ёш лидерлар ўртасида алоқаларни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган турли конференция ва форумлар, симпозиум, учрашув ҳамда танишув сафарларини ташкил этишдан иборат.
Ёш лидерлар конференциясининг мақсади малакали ва улкан салоҳиятли ёшларга минтақавий ва халқаро миқёсдаги долзарб мавзуларда фикр алмашишга замин яратиш, шунингдек, турли мамлакатлардан келган иштирокчилар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.
XVII Ёш лидерлар конференциясида Австрия, Аргентина, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Греция, Хитой, Нидерландия, Россия, Сербия, АҚШ, Ўзбекистон, Франция, Эстониядан қарийб 40 нафар вакил иштирок этиши кутилмоқда.
“Global Bridges e.V.” ижрочи раиси Беате Линдеманннинг фикрича, конференцияни ўтказиш жойини танлаш тасодифий бўлмади. Ўзбекистоннинг минтақада муҳим ўрин эгаллаши, халқининг бой маданий ва тарихий мероси ҳамда мамлакатда турли жабҳаларда юз бераётган кенг кўламли ислоҳотлар бундай қарорга келишга хизмат қилди.
– Ўзбекистоннинг ёш ва серғайрат Президенти раҳбарлигида мамлакатда ёшлар сиёсати фаол олиб борилаётгани биз учун хайратланарлидир. Тошкент ёш лидерлар конференцияси Ўзбекистон учун Европа, Осиё ва Американинг ёш етакчиларини бирлаштирувчи халқаро тармоққа кириш чиптаси бўлиб хизмат қилади. Умид қиламизки, Тошкентда бўлиб ўтадиган мазкур тадбир ўзбекистонлик ҳамкорлар билан мустаҳкам ва узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлик қилишга барқарор пойдевор яратади, – деди Б.Линдеманн.

Тадбир дастурига кўра, конференциянинг асосий қисми Тошкентда ўтказилади. Унда иштирокчилар халқаро ва минтақавий сиёсат, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёти, унинг етакчи давлатлар билан ўзаро муносабатлари ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ролига оид долзарб мавзуларда фикр алмашишади.