Ҳиндистон турмасида ўзбек аёлининг жасади топилди…
Ўтган ҳафтанинг жума куни Ҳиндистоннинг Бхондси турмасидан 38 ёшли ўзбекистонлик Шаҳноз исмли аёл жасади топилган. Турма Деҳлидан тахминан 50 километр узоқликда жойлашган. «Hindistan times» нашрида ёзишларича, 10 июн куни Гуруграм шаҳридаги «Сахара» савдо марказида полициячилар ўзбекистонлик Шаҳноз исмли аёлнинг ҳужжатини текшириб кўришганда, мамлакатда ноқонуний тарзда яшаётгани маълум бўлган. Шундан сўнг Шаҳнозни тергов изоляторига жойлаштиришган. […]