НОМАҲРАМ… (2-қисм)
* * * — Худойим, мен сенга нима ёмонлик қилгандимки, бу кунларни бошимга соляпсан? — Ҳамиданинг туғуруқхонадан икки оёғи қийшиқ ҳолда туғилган қизчаси билан уйга олиб келган Матназар томорқага — ҳеч ким кўрмайдиган пана жойга ўтиб олганича, осмонга қараб зорланарди. — Нега фарзандимниям ногирон қилиб яратдинг? Ахир, авлод-аждодимда бунақаси бўлмаган! Энди нима қиламан? […]