«UzCard бугун ишлайди». Ҳозирча эса ҳамма зарар кўряпти
Ўзбекистондаги миллий пластик карталарнинг ягона (монополист) эгаси UzCard 19 соатдан бери ишламаяпти. UzCard’нинг ўз маълумотларига кўра, тизимдаги носозликлар кеча, шанба куни соат 18:52 да бошланган. Тўлов терминаллари ва банкоматлар процессинг маркази билан улана олмаётгани боис, харидорлар дўконларда ўз харидларини қолдириб, у ердан қуруқ қўл билан қайтиб чиқишга мажбур бўлмоқда. PayMe ва Click каби йирик мобил […]