Тожикистонлик 58 ёшли аёл 3 яшар ўғил неварасини тириклай кўмиб юборди…
Бу ваҳшиёна ҳаракат Тожикистон республикаси Хатлон вилояти Жомий туманига қарашли Ифтихор қишлоғида содир этилган. Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларининг хабарига кўра, шу йил 12 сентябр куни эрталаб 58 ёшли исми-шарифи сир тутилаётган аёл уч яшар ўғил неварасини тириклай кўмиб ташлаган. Оқибатда бола ҳалок бўлган. Даҳшатлиси, қон-қардошини тириклай кўмиб ҳам аёлнинг бир туки сесканмаган. […]