Франция фуқаролари учун визасиз режим жорий этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан 2018 йилнинг 5 октябридан Франция фуқаролари Ўзбекистонга виза расмийлаштирмасдан келишлари мумкин бўлади.
Президентнинг бу борадаги қарори жорий йилнинг 4 октябрида имзоланган. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берган.
Ушбу ҳужжат мамлакат сайёҳлик қобилияти, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданий, илмий, таълим ҳамда халқаро муносабатлар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қабул қилинган.
Фармоннинг 2018 йил 5 октябрдан кучга кириши белгиланган.