Туркманистонда Ашхабодга келиб озиқ-овқат сотиб олганлар жаримага тортилмоқда…
Расмий маълумотларда айтиладики, Туркманистон полициячилари ўзи яшайдиган жойда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш муаммога айлангани сабабли чекка вилоятлардан пойтахтга келганларни тўхтатиб, машинасини кўрикдан ўтказмоқда. Агар юкхона ёки салонда озиқ-овқат маҳсулоти бўлса, жаримага тортмоқда. Улар Ашхабоддан озиқ-овқат сотиб олиш тақиқланганини баён қилишмоқда. Аммо бу тақиқловнинг расмий кўринишини, яъни, тақиқлов ҳақидаги қонун ёки қарор нусхасини кўрсата олишмаяпти. […]