ҚОРА ҚИСМАТНИНГ ҚУЛИ… (69-қисм. Учинчи фасл. Воқеалар реал ҳаётдан олинган)
* * * Тун ҳам мен учун худди дўзахдек кечди. Ҳадеганда сапчиб кетавердим. Кўксимни нимадир куйдирди. Қур-қур дилбандимнинг тепасида ҳозир бўлиб, унга узоқ-узоқ дардли тикилдим. «Худо кўрсатмасин, шугинамга бир гап бўлса борми, — ўйлардим синовлар юкини кўтара олмай тўлғониб. — Дунёларини бузиб ташлайман, ҳа! У менинг ёлғизим, тилаб-тилаб олган фарзандим. Нега у ўлиши […]