Наманганда кабобдан заҳарланганлар сони 30 кишидан ошди. Икки киши ҳалок бўлди…
Айнан кабобдан заҳарланиш оқибатида 21 октябр куни Наманганнинг Чуст туманида ўттиз кишидан ортиқ одам касалхонага ётқизилган. Уларнинг икки нафари оламдан ўтди. Олти киши ўта оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилди. Бу иш билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари шуғулланмоқда. Ҳозирча тахмин қилинмоқдаки, одамлар маҳаллий бозор ёнидаги ошхонада заҳарланган бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Самарқандда хот-догдан […]