Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Октябрь
2018

«Озодлик» радиоси билан суҳбат: Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва долзарб мавзулар

0
«Озодлик» радиоси билан суҳбат: Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва долзарб мавзулар

«Kun.uz» мухбири октябрь ойи бошида, Европага сафари давомида RFE/RL «Озодлик» радиоси ўзбек хизмати бош муҳаррири Сарвар Усмон билан суҳбат уюштирди. У радио фаолияти, Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳолати, маҳаллий нашрлар ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. ​«Озодлик» радиоси қандай нашр, у қандай ташкил топган ва радионинг мақсадлари нималардан иборат? — Радионинг ҳаёти бошқалар учун қоронғи эмас, озодликчиларнинг ҳаёти ҳар куни сайтимизда, эфиримизда, ижтимоий тармоқларда акс этиб турибди. «Озодлик»ни ўқийдиган, кўрадиган ва тинглайдиганлар учун бу - қоронғи эмас. Ўқувчилар ҳар куни «Озодлик» орқали Ўзбекистон ҳаёти ёритилиши, демакки, радионинг ўзи ҳам ёруғ эканини кузатиб турибди. «Озодлик» ҳақида узоқ гапириши мумкин, радио тарихи 60 йилнинг уёғида... Гапни, балки 17 йилдан бошлашга тўғри келар, менимча бу суҳбатимиз форматига ҳам сиғмаса керак. Ҳеч кимга сир эмас: СССР даврида, Ғарб билан Социалистик лагер ўртасида кечаётган «Совуқ уруш» даврида радио фаолияти йўлга қўйилган. Ҳануз ишлаб келяпти. СССР тарқаб кетгач, радио ҳаётини ҳал қилиши мумкин бўлган арбоблар уни ёпиш ҳақида гапирган. Радио Мюнхендан Прагага кўчди. «Озодлик» ўзи эшиттириш олиб бориши назарда тутилган давлатларда демократик қадриятларни ёйиш учун, уларни устувор бўлишга ҳисса қўшиб келаётган радиодир. У 20дан ортиқ тилда эшиттиришларини олиб боради. Илгари фақатгина радио эди, ахборот технологиялари ривожланиши билан медиа корпорациясига айланди. Ҳатто, 6-7 йил аввал ҳам, сайтимиз унчалик ривожланган эмасди. Ҳозир катта эътиборни сайтимизга қаратганмиз, эфир ҳам сақланиб қолган, албатта. Жуда кўп платформаларда ишлашга ҳаракат қиляпмиз. Бизни кузатадиган асосий аудиториямиз Ўзбекистонда ва ўрганиш объектимиз ҳам Ўзбекистон ҳисобланади. Маҳаллий нашрлар улгурмай қолаётган, балки журъати етолмаётган мавзуларни биз ёритишга ҳаракат қиляпмиз. Сиз таъкидлаётган, яъни журъат қилинмаётган мавзулар қайси? «Маҳаллий нашрлар тарқатмайдиган хабар»ларнинг таснифи борми? — Масалан, сиз айта оласизми, Ўзбекистонда мен учун тақиқланган мавзу йўқ, деб? Ўзи аслида ёритилиши керак бўлган мавзулар доираси жуда кенг. Биз Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, у ердаги ижтимоий ҳаёт даражасидан келиб чиқиб, маҳаллий нашрлар теголмайдиган, сўз очолмайдиган мавзуларни ёритишга ҳаракат қиляпмиз. Айнан қайси мавзулар десангиз, мен сайтимизни бир варақлашимга тўғри келади. Қачонки, Ўзбекистонда маҳаллий нашрлар, шу жумладан Kun.uz ҳам, «Бўлди, бизда сўз эркин. Биз тўртинчи ҳокимиятмиз», дея дадил айтолса, биз бемалол ёпилиб кетаверамиз. Демак, сиз Ўзбекистонда сўз эркинлиги мавжуд эмас, деб ҳисоблайсиз. Шундайми? — Сўз эркинлиги мавжуд эмас, деб ҳисоблар эдим, икки йил олдин. Ҳозир эса ана шу эркинлик борга ўхшаш вазият пайдо бўлган. Сўз эркинлигининг уфқлари жуда кенг, уни ҳатто чексиз дейиш мумкин. Ва шу уфқларнинг тобора кенг бўлиши - мамлакатдаги сиёсий режим, плюрализмга боғлиқ. Режим сўзига бўёқ бермоқчимасман, Ўзбекистонда шу кунда мавжуд режимга мос сўз эркинлиги бор. Саволни бевосита радио ҳаётига боғласам, сиз плюрализм, кўп фикрлилик ҳақида гапиряпсиз, радио жамоасида бу мавжудми? — Албатта. Ҳеч бир журналистга буни ёз, буни ёзма дейилмайди. Ким нимани ёзишни истаса, шуни билдиради. Айрим томошабинлар учун қизиқдир, лекин журналистнинг «ошхонаси»да юз бераётган доимий ҳолат кузатилади. Мухбирнинг ўзи мавзуни танлайди. Ўзбекистон ё минтақада юз берган фавқулодда ҳолатлар бўйича кимдир тезкорлик билан ҳаракатланиши лозим. Ким ана шу масъулиятни зиммасига олади? — Ким биринчи бўлиб, ўша воқеани илғаб қолишига боғлиқ. Кўпчиликка қизиқ, нимага «Озодлик» Прагада туриб ишлайди? Масофадан туриб ишлаганда, ахборотларнинг холис ва аниқлигига ким кафолат беради? — Ахборотларнинг холислигига биз ва биз жавоб берамиз. Биз мутлақо ишонч ҳосил қилганимиздан сўнг ахборотни узатамиз. Бошқа бир масала, бизда ахборот янграгандан сўнг, у ёки бу вазирлик, ҳокимлик раддия бериши мумкин, инкор қилади. Лекин, у инкор ва раддияларнинг ҳам нархини биламиз. Биз сўнгги ҳақиқатни айтамиз, деган иддаода эмасман. Шунга қарамай, биз ахборотни берарканмиз, демак шунга ишонч ҳосил қилганмиз. Хабарларнинг сифати Ўзбекистондаги ташкилот ва идораларнинг матбуот котибларига ҳам боғлиқ. Улар ўзининг вазифаси ахборотни яшириш, деб билади. Аслида бундай бўлмаслиги лозим. Кейинги икки йилда аҳвол анча яхшиланди. Айрим ташкилотларнинг матбуот котиблари жуда яхши ишлай бошлади. Масофадан туриб ишлаш сизга қийинчилик туғдирмайди, шундайми? — Масофадан, ҳатто, Whatsapp йўқ, Telegram йўқ, Facebook йўқ, «Одноклассники» йўқ бўлганда ҳам ишлаганмиз. Фақат телефон билан ҳам ишлаганмиз. Ҳозир Ўзбекистонда бўлиш шарт эмас, Ўзбекистон мана, телефоним ичида у. Сиздан кўра, «Озодлик» кўпроқ нарса билади. Ахборотни тайёрлашдаги барча босқичларда журналистик қоидаларга риоя этиладими? Ўзим гувоҳ бўлган ҳолатни эслатмоқчи эдим: «Озодлик» мухбири айрим ҳолларда сохта ном орқали ўзини таништириб, маълумот олишга интилган. — Қаранг, ахборотни сўраб олиш мумкин, уни уриб олиш мумкин, алдаб олиш мумкин. Сталин даври терговчилари, масалан, уриб олган. Лекин уриб олишнинг иложи йўқ. Алдаб олиш мумкин эмас, биз биламиз. Бу - уят! Лекин, ахборот сув ва ҳаводек керак бўлса-чи? Бир-икки ҳолат бўлган, ҳаракат қиляпмиз, шундай ҳолат такрорланмаслигига интиляпмиз ва Ўзбекистонда ўзгараётган муҳит ҳам бу усулдан фойдаланмасликка имкон беряпти. Агар жамият очиқ бўлса, давлат идоралар очиқ бўлса, кимга зарур бундай алдов?! Сиз кўп гапларингизда охирги икки йиллик ва олдинги давр, дея қиёсан таққослагандек фикр билдирмоқдасиз. Сиз ҳозирги ўзгаришларга нисбатан оптимистмисиз? Ё ҳақиқатан, ижобий ўзгаришларга гувоҳмисиз? — Мен бироз хушомад қиляпман. Оптимист бўлгим келади. Лекин, вазият узоқ пайт бу даражада қолиб кетиши қийин. Сиёсий ҳаётнинг характери шундайки, у доим ривожланиши керак ё дарёнинг суви каби ортга қайтади. Шунинг учун, оптимист бўлишни истайман. Жамоа ҳам шундай фикрдами? — Бизда барчанинг шахсий фикри бор. «Озодлик»да ягона фикр йўқ. Президент айни пайтда Европада, расмий ташриф билан Францияда бўлиб турибди. Умуман, президентнинг хорижий ташрифлари сони ортмоқда. Кўпчилик бунинг ортидан хорижий тадбиркорларнинг Ўзбекистонга кириб келиши тезлашиши, сармоя ҳақида гапиряпти. Сиз бунга ижтимоий нигоҳ билан қараб, қандай баҳо берасиз? — Шавкат Мирзиёев хорижга бораркан, кун тартибда асосий мавзу хорижий сармояни олиб кириш бўлиб қоляпти. Бошқа масалалар кейинги даражада қолмоқда. Аввало, шу пуллар баёнот қилинган даражада борсин, сармоялар ётқизилсин, корхоналар ишга тушсин. Албатта, бу ижтимоий ҳаётга таъсир қилади. Бундан ташқари, халқнинг, кўзи десам, тўғри бўлмас, шуури очилади. Халқнинг қалби очилади. Биз асрлар давомида, ўзининг ёғига ўзи қовурилиб келган халқмиз. Бугунги дунё эса катта қишлоқ. Ана шу қишлоқнинг бир аҳолисимиз, деган фикр пайдо бўлиши лозим. Каримов даврида, билдик, сармоядор инвестициясининг хавфсизлиги кафолатланмаганди. Куйиб қолган чет эллик инвесторларни кўп кўрдик. Бунинг учун мустақил суд ҳокимияти бўлиши лозим. Шу ердан бошлаб, катта суҳбат... Ўзбекистондаги медианинг ҳаёти қандай кечмоқда, деб ўйлайсиз? — Дастлабки қадамларни қўймоқда. Самимий айтяпман, мана, Kun.uz мухбири Европага келиб, радио биносига кириб, унинг муҳаррири Сарвар Усмон билан суҳбатлашиб, интервью оларкан, ўзгариш бўляпти экан.





Губернаторы России
Москва

Собянин: Благодаря модернизации театры Москвы создают уникальные декорации





Москва

РОСГВАРДЕЙЦЫ ЗАДЕРЖАЛИ МУЖЧИНУ С ПОДДЕЛЬНЫМИ ДОКУМЕНТАМИ В МОСКВЕ


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин: Благодаря модернизации театры Москвы создают уникальные декорации



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Баста

По Красноярску расклеили фейковые листовки VK Fest с Бастой — QR-код ведёт на сайт мошенников




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Спортивные тренировки и мастер-классы пройдут на летнем фестивале в Москве

Мастер-классы по созданию крафтовых украшений проходят в центре Москвы

В Москве 14-летний мальчик ранил ножом 16-летнего юношу на футбольном поле


Уимблдон

Каспер Рууд: «Не буду выступать на турнирах перед «Уимблдоном», но на нем, конечно, сыграю»



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Масштабный сбой произошел в работе мессенджера Telegram



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России