Канадада заргарлик дўконига бостириб кирганларни сотувчилар қилич ёрдамида ҳайдаб солишди…
Бу воқеа Канаданинг Миссисауг шаҳрида 21 ноябр куни содир бўлди. Келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлганларнинг заргарлик дўконига тўрт нафар қароқчи қўлларида пичоқ ва тўппончалар билан бостириб киришга уринганди. Лекин уч нафар эркак сотувчи шу заҳоти қўлларига яқиндагина қариндошлари совға қилган қиличларни олишди-да, ҳавода сермаган ҳолда қароқчиларнинг йўлини тўсишди. Қароқчилар тўппонча ҳам иш бермаслигини англаб етишди […]