Дам олиш куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?
Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 23 декабрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2…0, кундузи +3…+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилади. Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -5…0, кундузи 0…+5 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши мумкин. Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5…0, кундузи +2…+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, қор аралаш ёмғир ёғади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5…0, кундузи +3…+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмайди. Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5, кундузи +2…+7 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -13…-8, кундузи -6…-1 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этиб, туман тушади. Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -7…-2, кундузи -5…0 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, қор ёғади.