Тожикистонлик артистка дугоналарини туғилган кунига чақиргани учун жаримага тортилди…
Душанбе суди тожикистонлик эстрада юлдузи Фируза Ҳафизовани туғилган кунига дугоналари ва танишларини таклиф қилгани учун жаримага тортди. Аёл Тожикистондаги «Анъаналарни, тантана ва маросимларни тартибга солиш» ҳақидаги қонунни қўпол равишда бузганликда айбланди. Суд ҳайъати фикрига кўра, туғилган кунга ўхшаш маросимлар фақат оила даврасидагина нишонланиши лозим.
Энди Фируза Ҳафизова суд ҳукмига биноан давлатга 5 минг сомон (500 доллар) миқдорида жарима тўлайди.