ЧАЁН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…
1. Чаённинг қай турга мансублигига қараб олтитадан ўн иккитагача кўзи бўлади.
2. Чаён болалари то кучга тўлмагунча онасининг елкасида яшайди.
3. Чаён сув ичмайди. Намликни ўзи ейдиган овқатдан олади.
4. Чаёнлар бир ярим-икки йилгача овқатсиз яшаб қола олади.
5. Чаёнларнинг барча турлари заҳарли. Аммо ҳаммасининг заҳари ҳам одам ва ҳайвонлар учун хавфли эмас.
6. Чаёнлар ядровий уруш бошланган тақдирда ҳам тирик қолиши мумкин бўлган ягона жониворлардир.
7. Чаёнлар фақат тунда ҳаракатланади, ов қилади.
8. Аслида чаён одамга ҳужум қилмайди. Фақат орадаги масофа жуда яқин бўлган тақдирда ўзини ҳимоя қилиш учун ҳужумга ўтади.
9. Чаённинг кўриш имкониятлари жуда паст. Аммо ҳид билиш қобилияти тенгсиз.
10. Чаён ўз ҳажмидан катта бўлмаган ўлжанигина тутиб ейди.
11. Тор жойда, ташқарига чиқиш имконияти йўқ бўлган тақдирда чаёнлар ўз болаларини еб кун кўради.
12. Чаён ўртача 20-25 йил умр кўради.
13. Никоҳ мавсумидан сўнг урғочи чаён эркагини еб битиради.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади