Мутахассисларимиз Дубайда малака ошириб қайтди
Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмаги билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион марказининг 6 нафар ёш мутахассиси Қурғоқчилик шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг (ICBA) Дубайдаги офисида малака ошириб қайтди.