Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Апрель
2019

ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ОЙНИНГ БИЗ БИЛМАГАН СИРЛАРИ…

 

Ой Қуёш тизимидаги одам оёғи етган ягона фазо жисми ҳисобланади. У Ернинг йўлдоши, доимий равишда телескоплар кузатуви остида. Ойни ҳам ердан, ҳам фазодан туриб мутахассислар ўрганишади. Олимларнинг баъзи хулосаларига назар ташлайдиган бўлсак, сўнгги қирқ йил ичида бу ер йўлдошининг янги ва янги сирли жиҳатлари пайдо бўлди.

“Апполон” деб номланган Америка дастуридан кейин Ой билан маълум вақт ҳеч ким қизиқмай қўйганди. Бироқ 1994 йили “Клементина” зонди ерга юборган кутилмаган сурат олимларни яна сергак торттирди. Суратда иккита улкан кратер тасвирланган бўлиб, ундан музлаган сув жой олганди.

Ҳақиқатан бу катта шов-шувга сабаб бўлди. Чунки ўша кунга қадар Ой фазонинг ўлик жисмларидан бири ҳисобланиб келган. Негаки, ойдаги бир кеча-кундуз ердагидан 28 карра узунроқ бўлгани боис бу ер йўлдошида ҳаёт мавжуд бўлиши мумкинлиги олимларнинг хаёлига ҳам келмаганди.

Қолаверса, ойнинг устки қисмида ҳарорат атиги 122 даражагачани ташкил этади холос. У ҳолда муз қаердан пайдо бўлган?..

Аммо “Клементина” ерга юборган суратлардаги кратерлар ойнинг жанубий ярим шарида жойлашган. Уларнинг энг каттаси диаметри 2500 километр, чуқурлиги эса 12 километрни ташкил этган.

Олимлар ер йўлдошига сув қаердан келиб қолиши мумкинлиги ҳақида бош қотиришди. Лекин тахминлардан нарига ўта олишмади. Улар сувни ойга доимий тарзда қулаб тушадиган метеоритлар келтирган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди. Шу холос.

 

 

ОЙ ЕРЛИКЛАР УЧУН ХАВФ ТУҒДИРАДИМИ?..

 

 

Одамлар, уйлар, дарахтлар, бутун бошли қоялар… Уларнинг ҳеч бири кучли бўронларга қарши тура олишмайди. Ҳатто энг юқори техник қудратга эга ускуналар ҳам одамни табиий офатлардан ҳимоя эта олмайди. Баъзи манбаларда биз ерликларга фақат ойгина шундай хавф солиши мумкинлиги ҳақида сўз юритишган. Хўш, қандай қилиб ой бизга хавф туғдириши мумкин?..

Ой ва Ер орасидаги масофа 384 минг километрни ташкил этади. Диаметри эса 3476 километрга тенг. Бу ер диаметридан тўрт баробар кичик демакдир. Лекин нафақат ер ойни ўзига торта олади. Ой ҳам ерни физика қонунлари асосида ўзига тортиш қувватига эга. Худди шу тортиш кучи бир кун келиб ерни йўқ қилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ойдан бизга етадиган хавфнинг энг каттаси шу ҳисобланади.

Кечалари эса ой шундоқ тепамизда турган ҳолда нимаики йўлида бўлса, барчасини ўзига қараб тортади. Айниқса, денгизлар, океанлар суви ой тарафидан тортилиши ҳам афсона эмас. Ойдаги тортиш кучи уларга таъсир кўрсатган маҳал денгизлар, океанлар сувга тўлиши, ёки аксинча камайиши кузатилади. Бироқ бу ҳолатларда океан ёки денгизлар ҳаракатга келмайди. Улар жойида туради. Ой уларнинг маълум қисмини тортиш кучи ёрдамида тутиб турган маҳал ер ўз ўқи атрофида айланишни давом эттиради. Фақат бундай вазиятда сув материкларга эмас, аксинча материклар сув томон яқинлашади. Шу тобда ер ишқаланиш жараёнини бошидан кечиради. Даҳшатлиси, худди ўша вазиятлар ҳар сафар содир бўлганда, ер ўз ўқи атрофида айланиш тезлигини камайтира боради.

 

 

ЕРДАГИ ГРАВИТАЦИЯ МАЙДОНИ ҚАЧОН ПАЙДО БЎЛГАН?..

 

Илмий ва тарихий материалларда таъкидланишича, Ер ўзига тегишли гравитация майдонига тўрт-беш миллиард йил аввал эга бўлган. Ўшанда заҳарли газ ва фазо чангларидан иборат булутлар ниҳоятда катта тезликда қуёш атрофида айланиши сайёраларга асос солган. Натижада Қуёш тизимида кўплаб сайёралар пайдо бўлган. Айтишларича, ўша даврларда ер ҳақиқатан заҳарли газ ва фазо чангларидан яралаган вақтлар ўз ўқи атрофида жуда катта тезликда айланган. Лекин йиллар, асрлар ўтиб тезлик камая борган. Бу камайишга эса ой сабабчи. У ер атрофида айланиши, тортиш кучи оқибатида кучли ишқаланиш жараёни ер ўз ўқи атрофида айланишини секинлаштирган ва бу жараён ҳануз давом этиб келмоқда.

Маълумки, 200 миллионлар йил олдин ерда динозаврлар ҳукмронлик қилган. Худди ўша пайтларда ердаги бир йил 385 кунга тенг эди. Бир кеча-кундуз эса 23 соатни ташкил этарди.  400 миллион йил олдин, қачонки ерда дастлабки ўсимликлар энди бўй кўрсата бошлаганда, ердаги бир йил 405 кунга, бир кеча-кундуз 21 соат 30 дақиқага тенг бўлган.

 

ОЙПАРАСТЛАР

 

Бу шунчаки руҳият билан боғлиқ хасталик ёки ҳолат эмас. Ойпарастликка ҳам ер атрофида айланаётган ўша ой сабабчи. У тирик мавжудотларни ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ўз таъсирига тушира олади. Бунга ҳам тортиш кучи асос қилиб олинади. Ойдан келадиган тортиш кучи оқибатида одам телба қиёфасига кириши, ашаддий жиноятчи, ўғри, қотил, босқинчига, ёки аксинча ўта ақлли, малакали, тенгсиз олим, врач, муҳандис, шоир ёки бошқа касб эгасига айланиши мумкин. Ой фақат руҳияти заифроқ инсонларга ўз таъсирини ўтказади. Руҳан етук инсонлар эса унга ҳеч қачон бўйин эгмайди.

Яна айтишадики, одамлар оламдан ўтгач, руҳи ой сайёрасида тўхтаб нафас ростларкан. Кўпчилиги узоқ муддат ўша ерда муқим яшаб қоларкан. Афсуски, бу ҳолатга ҳеч ким ҳеч қачон шахсан гувоҳ бўлган эмас. Демак, руҳ ойга тушиш ёки тушмаслигини ёлғиз худонинг ўзи билади.

Астағфирилло!!!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

 





Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин. Главное за день





Москва

Совладельцы инвестгруппы "Русские фонды" отправлены под домашний арест


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин рассказал о новых стандартах системы соцзащиты в Москве



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Елена Волкова

В Тульской области завершился Кинофестиваль «Движение по вертикали» памяти Станислава Говорухина




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Ростелеком: Объявлены итоги XIII конкурса «Вместе в цифровое будущее»

Депутат МГД Киселева назвала санкции ЕС поводом для поздравлений

Юбилейные медали получат почти 6 тысяч бамовцев


WTA

Путинцева в Бирмингеме завоевала третий титул WTA в карьере



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Четверых пострадавших при атаке на Севастополь детей госпитализировали в РДКБ



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России