Аграр университет талабаси рашк туфайли танишини пичоқлаб қўйди…
Республика бош прокуратураси хабарига кўра, Тошкент Давлат Аграр университетининг 3-курс талабаси, 1993 йили туғилган А. А. ўзига тенгдош ҳисобланган Б. Х. га «Senyor Pomidor pasta & BBQ» кафеси ёнида бир нечта жиддий тиғ жароҳатлари етказган. Зарбалар юрак атрофига йўналтирилган. Шу нарса алоҳида таъкидлаб ўтилдики, пичоқбоз бу жиноятга рашк туфайли қўл урибди.
Хайриятки, ўз вақтида кўрсатилган тез тиббий ёрдам натижасида жабрланувчининг ҳаёти сақлаб қолинди.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. А. А. қўлга олинган. Тергов жараёни бошланган.