Жиззахда болаларда кариесни аниқлайдиган инновацион технологиялардан фойдаланилмоқда
![Жиззахда болаларда кариесни аниқлайдиган инновацион технологиялардан фойдаланилмоқда](http://uza.uz/upload/iblock/0a7/zhizzakh_viloyatida_bolalarda_rentgenda_am_k_rinmaydigan_kar.jpg)
Ривожланган давлатлар аҳолиси касалликка чалинмаслик учун астойдил ҳаракат қилади ва натижада тиш кариеси аҳолининг 30-35 фоизида учрайди. Бироқ, ҳозирда Ўзбекистон аҳолисининг 95 фоизида, бошқача айтганда, деярли барча ёш қатламларида тиш кариеси аниқланмоқда.