Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Апрель
2019

ЗАҲРИ ҚОТИЛ… (4-қисм)

0

 

 

* * *

 

— Вей, барибир «Нексия» зўр машина-да! — хотинига қараб кулди Йўлдош. — Қара, қамоқдан қочган бир жиноятчи ҳаш-паш дегунча яп-янги машинага эга чиқиб турса. Бундан ҳам каттароқ бахт бормиди-а, нима дединг?

— Кўп мақтанаверманг ҳалитдан! — хижолатомуз жавоб қилди Мавжуда. — Ундан кўра буёғига нима қилишимизни ўйланг!

— Хавотир олма, менам анойи эмасман. Шу уч-тўрт кун ичида кўп нарсани кўрвордим. Ишонасанми, шунча йил милисада ишлаб сира камераларга эътибор қилиб қарамаган эканман. У ердаги катта-катта суваракларни бир кўрсайдинг… Ўшаларни деб бир кеча ухлаёлмай чиқдим…

Йўлдош бирдан жиддий тортиб Мавжудага юзланди.

— Тўғрисини айт, менга хиёнат қилмадингми ишқилиб?

— Вой, ўйлаб гапираяпсизми? Мен билан шунча йилдан бери яшаб кимлигимни билиб олмаганмидингиз?

— Ҳа, энди… Айтдим-қўйдим-да!..

— Гапингиз қурсин!.. Бошимизга бир дунё офат ёғилиб турибди-ю, бу киши қаёқдаги гапларни гапириб асабимга тегади…

Йўлдош бошқа ҳеч нара демади. Мавжудага ўғринча боқиб мийиғида кулиб қўйди холос…

 

* * *

 

Ҳарқалай, эр-хотин йўлдан адашишмади. Тонг ёришиб қолгани сабаб кўчаларда одамлар онда-сонда кўриниб қоларди. Бир жойга етганда тўхтаб, шаҳарга кетадиган йўлни сўраб олишди.

— Мавжуда, биз кундуз куни шаҳарга кириб боролмаймиз. — уқтира бошлади Йўлдош. — Кел, яхшиси, бирор пана ерда тўхтайлик-да, кеч тушишини кутайлик. Ҳар ҳолда бехавотирроқ бўлади.

— Йўқ, — деди Мавжуда норози бош чайқаб. — мен кечгача сабр қила олмайман. Боламни ўйласам, юрагим қинидан чиқиб кетгудай бўлаяпти. Бормасам бўлмайди ёнига. Бечора қизим қон йиғлаб ўтиргандир.

— Ахир, қўлга тушамиз, тушунсанг-чи мундоқ!..

— Боя жа мақтанишингиз бошқачайди шекилли? Энди қўрқа бошладингизми?..

— Э, бу аёлларга бир нарсани тушунтириб бўлмас экан-да!.. Хўп, пешонага ёзилгани-да!..

Йўлдош газни қаттиқроқ босиб тезликни оширди…

Шаҳарга ҳар эҳтимолга қарши айланма йўллар билан кириб боришди. Бу йўллар анча хавфдан йироқ эди. Чунки айлана атроф маҳаллалардан иборат, бу ерларга милиса, ДАН ходимлари келмайди…

— Соат ҳам бирдан ошибди. — деди у энди-энди пинакка кета бошлаган хотинига юзланиб. — Қорним таталаб кетаяпти… Жин урсин, бирор ерда мундоқ тўхтаб овқатланишгаям қўрқади одам…

— Яна озгина чиданг. Ҳозир уйга етиб олсак, егулик олволамиз… Менга қаранг, бизни қаерга яширмоқчисиз ўзи?

— Ҳа-я, эсимдан чиқибди. Ҳозир боргандан кейин тез қизчамизни опчиқасан-у, орқа-кетингга қарамай машинаа ўтирасан. Сизларни олис бир қишлоққа обориб қўяман. У ерлар тоғли жойлар. Хавфдан узоқ.

— Ўзингиз-чи?

— Мендан хавотир олма. Жин урмайди менга. Насиб бўлса, яна тез кунларда кўришамиз. Манавинақанги қочиб-пусиб юрмайдиган кунлар келсин, ўшанда маза қилиб уччаламиз кўчаларни сайр қиламиз…

Таниш уй рўпарасига келганда Йўлдошнинг кўзлари яқиндагина ўзи ишлаган участка нозири кабинети ёнида турган таниш милиционерларга тушди…

— Уҳ, ярамаслар! — шивирлади Мавжудани туртиб. — Арвоҳга ўхшаб йўлдан чиққанини қара буларнинг!..

— Вой, тўғри уёққа ҳайдаманг! Мана, ҳов анави дом томонга буринг!

— Ўзим ҳам биламан. Ўргатмай қўяқол!..

У машинани кескин ўнг томонга бурди-да, бошқа домларни айланиб ниҳоят қадрдон подьезди олдида тўхтади.

— Сен тез болани олгин-да, — тайинлади хотинига. — ҳозирги бурилган еримизга боргин. Мен ўша ерда тураман…

Орадан ўн дақиқалар ўтди-ёв!.. Йўлдошга бир йилдек туюлиб кетди…

Ҳақиқатан, қочоқ одамга осон эмас. Кўзлари олма теради. Қайсидир тарафдан милиса келиб қолмасмикан, бирор таниш кўриб сотиб қўймасмикан? Деган савол ич-этини еяверади…

Хайриятки, узоқ кутдирмай, қизчасини бағрига босиб Мавжуда етиб келди…

Йўлдош бир аҳволда бўлишига қарамай, қизчасини кўргач, гўё қайта тирилган мурда каби кўзлари мошдек очилди.

— Оҳ, ўзимнинг асал қизи-им! — қизини эркалаган сари кўзларидан ёш қуйилиб келарди. — Сени шунчалар соғиндимки… Қани энди бошқаларга ўхшаб бемалол кўчада юра олсам. Сени бир дақиқаям қўлимдан қўймасдим…

— Тезроқ кета қолайлик!.. — Мавлудани қайтадан қўлига олди-да, эрини туртди Мавжуда. — Бу ерларда ҳамма сизни отнинг қашқасидай танийди. Тағин бошимизга бало орттириб олмайдик!

— Хўп, кетсак кетаверамиз-да!.. Ишқилиб Худо ёр бўлсин!..

 

* * *

 

Қорин очганда одам сув борми-йўқми қараб ўтирмайди. Йўлдош Мавжуда олиб чиққан нонни тишлаб-тишлаб еркан, нуқул куларди.

— Зап анавилардан қутулиб қолдик-да, — дерди қадрдон шаҳар кўчаларини завқ билан томоша қилиб бораркан. — Кўриб қолишганда борми, худди детектив кинолардагидек қувғин бошланарди.

— Юзини тескари қилсин ўшаларнинг. — қўл силтаб қўйди Мавжуда. — Ҳаммасига ўшалар сабабчи. Бинойидай ҳаётимизни дўзахга айлантиришди.

— Уларгаям боққан бало бордир. — бирдан жиддий тортиб қовоғини уйди Йўлдош. — Бизни, боламизни сарсон қилишаяптими беҳудага, демак, улар ҳам бир кун келиб жавобини олишади. Сен қайғураверма, ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, қолган ўн беши албатта ёруғ келади. Эскиларимиз бекорга бу гапни ўйлаб топишмаган…

Шу пайт орқада милиция машинасининг кетма-кет сигнали эшитилди. Мавжуда шошиб ортига ўгирилди. Йўлдош ҳаяжонда сал қурса машинани четдаги дарахтга бориб ураёзди. Лекин тез фурсатда ўзини ўнглаб, тезликни оширди.

— Сен қўрқма, — хотинини йўл-йўлакай тинчлантириб борарди у. — болани бағрингга бос-да, ётиб ол. Кўришмасин сени. Биз албатта уларни чалғитиб кетамиз.

Йўлдош ён ойнадан яхшилаб кузатди. Машинада ҳайдовчи билан қўшиб ҳисоблаганда, тўрт нафар милиционер ўтирибди. Ҳаммасининг қўлида тўппонча. Ўзи ҳам ҳар эҳтимолга қарши чўнтагидаги тўппончани олиб ўқлаб қўйди.

— Нима, улар билан отишмоқчимисиз? — хавотир аралаш сўради Мавжуда ётган ерида. — Қўйинг, яна бир бало орттириб олмайлик бошимизга!

— Хижолат чекавермасанг-чи! Балонинг бундан ортиғи бўлмайди. Яшаш учун курашиш керак-ку ахир!..

Шаҳар ортда қолиб кенг далалар бошланганда, милиционерлар ўтирган машина олдинга ўтиб олди ва йигирма метрлар нарида Йўлдошнинг йўлига кўндаланг бўлди-қўйди.

Энди қочиб ҳеч қаёққа кетиб бўлмасди. Мабодо орқага бурса, аниқ ўқ уза бошлашади.

— Итлар-ей, — сўкиниб аста тўппончани қўлига олди Йўлдош. — қаёқдан ҳид ола қолишди, Худо билади. Ҳа майли, бошга тушганни кўз кўради дейишади-ку!.. Сен жим ётавер, ҳозир секин тушаман-да, таъзирини бераман уларнинг!..

— Ҳа, қаҳрамон, — милиционерлардан бири машинадан тушиб келиб Йўлдош ўтирган томоннинг эшигини очди. — етиб келдинг манзилга. Қани, тушақол энди!..

Йўлдош шошилмасдан машинадан тушди. Аммо қолганлари ҳам тайёр туришганди. Пастга тушгани ҳамоно, қўлларини қайириб машина капотига бошини тирашди.

— Қимирлама!.. Қочоқ, дизертир!.. — бақирарди орқада тургани. — Қимирласанг, миянгнинг қатиғини чиқарворамиз! Ҳой, нега қараб турибсанлар? Хотинини олиб тушиб қўлларига кишан сол!.. У қанжиқ каттани юлиб ташлаган!..

Мана шу ҳақорат Йўлдошнинг паймонасини тўлдирди. Спорт билан шуғулланган, нозирлик даврида каратэ бўйича қанчалаб мусобақаларда қатнашиб ном қозонган собиқ милиционер қўлларини қайириб турган йигитнинг чотига пойлаб туриб қаттиқ тепди. У шу заҳоти ерга энгашганча айлана бошлади. Йўлдош эса, фурсатни бой бермаслик учун шу қадар тез ҳаракат қилдики, кўз очиб юмгунча тўрталаси ҳам ер тишлади. Ҳатто, Мавжуданинг қўлларига кишан солишга улгуришмади.

— Мана энди ўзингдан кўр, — ҳарсилларди Йўлдош. — яхшиликчасига кўнмадингми, жазоинг шу!..

— Вой, буларни ўлдириб қўйибсиз-ку! — ваҳима аралаш сўради Мавжуда чинқириб йиғлай бошлаган қизчасини юпатиш асносида. — Энди нима қиламиз?.. Айбингизга айб қўшишади…

— Буларни осонликча ўлдириб бўларканми? — деди Йўлдош машинага ўт қўяётиб. — Шунчаки… Ўчириб қўйдим холос. Ярим соатлардан кейин ўзларига келишади.

— Ишқилиб ўлмаган бўлишсин.

— Айтдим-ку, ўлмаган деб!.. Бўлди, кетдик, шошилмасак бўлмайди!..

 

* * *

 

— Вой Худойим, қандай кунларга қолдик-а! — зорланиб йиғларди Мавжуда. — Наҳотки, бутун умримиз қочиш билан ўтса-а? Қачонгача беркиниб кун кўрарканмиз? Барибир бир кунмас бир кун қўлга туширишади.

— Қўлга тушгунча қочаверамиз. — деди Йўлдош. — Буям Худонинг бир синови. Тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди. Қизиқ, анави Малла қаерда экан?

— Қайси Маллани айтяпсиз?

— Бирга қочгандик. Ўшани айтяпман.

— Кейин… Ажралиб кетдиларингми?

— Ҳа, у ярамас менминан кетишни истамади. Ўзининг режалари бўлса керак-да!

— Дадаси, эҳтиёт бўлинг, қочганингиз етмай, машинани опқочдингиз. Анави милисалар…

— Қўрқма, менга жин урмайди. Қурбир етганича чап бераверман. Мабодо қўлга тушсам… Э, бу гапларнинг мавриди эмас ҳозир. Яхшиси, қара, мен айтган қишлоққа кириб келаяпмиз! Қара, қандай гўзал! Сизлар Мавлуда билан вақтинча шу ерда яшаб турасизлар.

— Кимникида?

— Бир кампир бор. Саври момо деган. Жуда меҳрибон аёл. Бир пайтлар шу қишлоққа амалиёт ўташга юборишганди. Шу момоникида яшаганман. Она-боладай бўп кетганмиз. Ишқилиб, танисин-да!..

Йўлдош ўнқир-чўнқир йўллардан машинани эҳтиёткорлик билан ҳайдаб ўтди-да, тахта эшикли уй рўпарасида тўхтатди.

— Қани, туша қолинглар, вақт зиқ!.. Ҳой Саври момо, қаердасиз?

Бир-икки чақиргандан сўнг остонада ёши етмишларни қоралаган, қадди букчайиб қолган кампир кўринди.

— Келинглар болаларим, сизларга ким керак?

— Танимадингизми, момо? — кулиб кампирни қучди Йўлдош. — Мен Йўлдошман. Эсингиздами, бир пайтлар сизникида туриб амалиёт ўтаганман? Бирга сигирларингизга ўт терардик.

— Э, эсим қурсин! — кампир кула-кула Йўлдошнинг елкасига шапатилади. — Йўлдошмисан? Вой момонг айланиб қўя қолсин сендан!.. Менга қара, семирибсанми анча-а?

— Ҳа энди… Ёш ҳам ўтиб бораяпти-да, момо!

— Бу қизим келинми дейман? Қани, бағримга босай! Вой қоқиндиқ, бу қизчанинг асаллигини!..

— Момо, сизга бир илтимос билан келдим! — ниҳоят мақсадга ўтди Йўлдош узоқ-узоқларга тез-тез кўз ташлаб. — Йўқ демайсиз деган умидда келавердим.

— Ие, сен келасан-у, кўкрагингдан итарармидим? Айтавер, момонг сендай йигитнинг бошида сув ўгириб ичади-я!..

— Мана шу… Келинингиз сизникида вақтинча яшаб турса дегандим.

— Сен узоқроққа кетаяпсанми?

— Ҳа, иш билан узоққа кетишим лозим. Ўзингиз тушунасиз, шаҳарда булардан хабар олиб турадиган одам топилмади.

— Бўпти, болам, беҳижолат ишингни битириб келавер! Оилангдан хавотир олма! Мен бораканман, буларга ҳеч ким тегмайди. Боравер! Ё ош еб кетасанми?

— Йўқ, шошиб турибман. Хўп, Мавжуда, эҳтиёт бўлинглар! Кўчага чиқмагин иложи бўлса!

Йўлдош кўзларига ёш олиб хотини билан хайрлашди. Қизчасини қайта-қайта ўпиб бағрига босгач, кескин орқасига ўгирилиб машинага ўтирди…

 

* * *

 

Детектив кинолардан маълумки, таъқиб остидаги одам баъзи ҳолларда қаерга боришини, нима қилишини билмай ўйга толади. Қаерга боқмасин, у ўтиб бориши лозим бўлган йўллар беркдек туюлади. Йўлдош ҳам момоникидан чиқиб ўн-ўн беш чақиримлар йўл босгач, карахт бўлиб қолди. Тўғри кетаверай деса, яна Қозоғистон томон бориши лозим. Орқада эса, хавф худди аждардек оғиз очиб турибди…

— Йўқ, йўл барибир қайсидир бошқа тарафга қараб бурилиши керак-ку! — кўнглидан ўтказди у узоқ-узоқларга тикилиб. — Агар тоғлар бор ерга бориб қолганимда жуда яхши иш бўларди. Тоғда ҳарқалай тинчлик, осойишталик. Кўздан пана. Қани, таваккал ҳайдайверай-чи!..

Йўлдош тағин йигирма чақиримлар йўл босди. Худонин иноятими, ё омади кулдими, билмайди, қайсидир қишлоққа олиб борадиган йўлга тушиб қолди.

«Ишқилиб, қозоқлар овули бўлмасин» деди-ю, йўлда давом э

тди. Хайрият, қишлоқдан ўтиб ўттиз чақиримлар юргач, олис-олислардан тоғ чўққилари кўзга ташланиб қолди. Йўлдош шошиб машина ойнасини туширди. Ҳаво ҳам жуда тоза. Муздек шабада одамнинг баҳри дилини очгулик эди…

— Қизиқ, — дерди Йўлдош атрофни, онда-сонда эшак миниб юрган одамларни зимдан кузатиб. — Қаердаман ўзи? Ўзбекистонда шундай жойлар борлигини илгари билмаган эканман. Қара-я, қандай пана, ажойиб ерлар!.. Ҳа майли, вақти келиб билиб ҳам оларман. Ҳозир эса, қандай бўлмасин, ўзимга қулай жой топиб олишим керак…

Машина тобора тоғ ичкарисига яқинлашиб борар, Йўлдош ёнбошдаги шариллаб оқаётган сойдан кўз узолмасди…

— Ана, — дея қувонч билан машина рулини муштлади у юз метрлар наридаги уйчага кўзи тушгач. — мана шу уй ёнида тўхтайман. Эҳ, гўё эртаклардаги қаҳрамонларга ўхшаб қолдим ўзим ҳам. Қаерга борсам, албатта омадим келаяпти. Ишқилиб, охиригача шундай бўлсин!..

У уйчага яқинлашиб келгач, шошиб машинадан тушди-да, эҳтиёт шарт атрофга кўз ташлаб қўйди ва ичкарига кирди.

Ҳеч ким йўқ. Уйчада қотган-қутган нонлар, винодан бўшаган шишалар қалашиб ётарди.

— Бу уйча менга ўхшаб адашганларга паноҳ шекилли. — деди ўзига ўзи. — Энди гал бизники. Бемалол яшаб тураверамиз. Хавф туғилса, ёнимда тўппончам бор. Қўрқмасам ҳам бўлади…

Йўлдош машинадан майда-чуйда нарсаларини олиш ва эшикларни қулфлаш мақсадида югуриб ташқарига чиқди. Не кўз билан кўрсинки, машина ёнида тўрт нафар қирқ-қирқ беш ёшлар атрофидаги барзанги эркаклар қўлларида занжир, пичоқ ушлаганча тиржайиб туришарди…

 

* * *

 

Йўлдош бироз ўзини йўқотди. Кутмаган эди. Яна кимлардир йўлига ғов бўлиши ҳақида ўйлаб кўрмаган, осонгина паноҳ топганидан қувонганди. Булар эса…

У сал ўзини ўнглаб олгач, «чақирилмаган меҳмонлар»ни бир-бир кўздан кечира бошлади.

— Ие, наҳотки?.. Малла?..

Ҳақиқатан, эркаклар орасида Малла ҳам бор эди. У қўлларига ўралган занжирни ўйнатганча тиржайиб турарди.

— Малла, — хавфни ҳам унутиб унга пешвоз чиқди Йўлдош. — Қара-я, яна кўришдик!.. Ошна, нега индамай турибсан? Ё танимай қолдингми-а?

— Мен сенга энди ошна эмасман. — совуққонлик билан жавоб қилди Малла. — Гапни айлантирмасдан, яхшиси, қўлларингни орқага қил! Йўқса, итдай ўлиб кетасан.

— Нима?.. Сен-а?.. Сен мени ўлдириш учун келдингми ҳали бу ерга?

— Ҳа, сен мени ўшанда қаттиқ ранжитдинг. Бир ўзинг хайр-маъзурниям нася қилиб жўнаб қолдинг. Мен эса, сотқинларни ҳеч қачон кечирмайман.

Йўлдошнинг муштлари тугилди. Беихтиёр лабларини асабий тишлаб олдинга интилди.

— Шунақами ҳали? Яхши, қани, ўлдириб кўр-чи! Кучларинг етармикан менга?

Малла бирдан хохолаб кулиб юборди.

— Сенгами? Чумолини эзғилагандай ер билан битта қип ташлаймиз, йигит!.. Катта кетавермай, қуролни топшир. Биламан, чўнтагингда тўппонча бор.

Ҳақиқатан ёдидан кўтарилаёзган экан. Йўлдош секин чўнтагига қўл солиб тўппончани чиқарди.

— Яхши эсимга солдинг. — деди Маллага тўппончани кўз-кўз қиларкан. — Мана энди сенларминан олишиш осон кечади. Қани, жўнаб қолларинг! Аксинча, асфалософинга жўнатиб юбораман. Бўл тез!..

Эркаклардан биттаси Малланинг қулоғига нимадир деб пичирлади ва орқага тисланиб машина эшиги рўпарасига борди.

Бу ҳаракатни Йўлдош қўрққанга йўйганди. Ундай бўлиб чиқмади. Эркак машина салонидан Калашников автоматини чиқарди ва шоша-пиша ўқлаб Йўлдошга ўқталди.

— Хўш, қаҳрамон, — силкиниб кулганча Йўлдошга яқин келди Малла ва оҳиста унинг қўлидаги тўппончани тортиб олди. — булар ўтакетган гўл деб хаёл қилганмидинг?.. Э, йў-ўқ, бу йигитлар менинг қиёматли дўстларим. Турма деганини-чи, уёғидан кирсалар, буёғидан қандай чиқиб кетганларини пайқамай қоласан. Одам ўлдиришда эса, манаман деган каллакесаринг ҳам уларга етолмайди. Қани, кўтар ярамас қўлингни!..

Йўлдошнинг бошқа иложи қолмаганди. Итоаткорона икки қўлини баланд кўтариб Малла таъқиби остида машинага яқин борди. Учинчи эркак қўлидаги занжирини салонга отди-да, Йўлдошни бўйнидан чангаллаб капот устига бошини босди.

— Вей, Ғалча, (Автомат кўтарганнинг лақаби шундай эди) — бақирди Малла. — автоматни жойига қўйиб кишанларни чиқар! Тураверасанми сўппайиб?..

— Хўп бўлади, шеф!..

— Сен бугун қилмишларинг учун жавоб берасан. — Йўлдошга юзланиб сўзлашда давом этди у. — Афсуски, сендан содиқ шерик чиқмади.

— Кўрамиз, — боши капотга босиб турилганига қарамай қичқирди Йўлдош. — мен бунақанги зўрликларга ўрганиб кетганман. Ўзинг эҳтиёт бўлгин, тағин кунингни кўрсатиб кетмай!

— Ха-ха-ха-ха-ха!.. — бараварига кулиб юборишди уч эркак. Бу Маллага негадир эриш туйилдими, кучининг борича Йўлдошнинг елкасига мушт туширди.

— Сен итдан тарқаган ҳали мени чув тушириб кетмоқчимисан? Оббо энағар-ей, сен-а?.. Ортларинг буни машинага! Ўтовга борайлик, чув тушириш қанақа бўлишини билволади бу ўзбошимча!

 

* * *

 

Малла айтган ўтов тоғ ичкарисида эди. Бу ерларда итлардан бўлак жонзот кўринмасди. Атрофи кўм-кўк майсазор билан қопланган адир ўртасига қора уй ўрнатилган бўлиб, айлана атрофи автомат тутган соқчи йигитлар томонидан қўриқлаб туриларди…

Йўлдошнинг кўзларини бойлаб қўйишгани сабаб қайси йўлдан юришганини, неча маротаба қай томонга бурилишганини хаёлан эслаб қола олди холос…

— Хўш, Ғалча, буни нима қилсак экан-а? — ёнидаги барваста эркакка юзланиб кулди Малла. — Итфеълни кабоб қип қўя қолмаймизми-а? Қорин ҳам жа очиб турибди ўзи.

Ғалча секин Малланинг қулоғига Йўлдош ҳам эшитадиган қилиб пичирлади.

— Аввал-чи, шеф, буни асалариларга талатиш керак. Кўрамиз, тирик қолса, ундан кейин маълум бўлади. Ахир, шундай сотқинни осонликча ўлдириб юборсак гуноҳ бўлади!

— Тўғри айтасан. Айни муддао. Ҳов анави қоя ортида бир қозоқ асаларичи яшайди. Ўшанинг бир-икки яшик асаларисини олиб келамиз.

— Бўлмаса, биронтасини жўната қолай мен!

— Ҳа, — Малла бир четда қўл қовуштириб турган калбош барвастага юзланди. — Тўқим, сен бориб асалариларни опкеласан!

— Бермаса-чи? — иккиланганнамо сўради Тўқим.

— Вей, қанақанги бўшашгансан-а? Қўлингга автоматни ол-да, тез етиб бор! Ўзини уёқ-буёққа ташласа, отиб ташлайсан-у, яшикларни кўтариб келаверасан. Баҳонада ўзимиз ҳам бир асалхўрлик қиламиз, нима дединг, Ғалча?

— Тўппа-тўғри, шеф! Анчадан бери совуғим ошиб юргандим…

Малла тўсатдан Йўлдош томон ўгирилиб, иягидан кўтарди.

— Ўша кеча бекор анави жононни хурсанд қилмадинг-да! Вей, жа сени хоҳлаб турганди. Гуноҳга ботганинг шу. Агар бегуноҳ бўлганинда, менга чап бериб кета олган бўлардинг. Нимаям қилардим?!. Пешонангга шундай ўлим битилган экан. Чидайсан.

— Кўп хомтама бўлаверма. — бўш келмади Йўлдош ҳам. — Мени ўлдириш сендақанги хотинсифатларга осон кечмайди. Агар мард бўлганингда, яккама-якка, эркакка ўхшаб олишардинг менминан.

— Вей, сенминан-чи, аҳмоқлар яккама-якка олишади. Ҳали ақлдан озганимча йўқ. Қолаверса, шунча хизматчиларим, ёрдамчиларим туриб нега сенминан олишишим керак экан? Ўлдирганимда ўша уйчанинг ўзида ўлдириб юборардим. Аммо бу билан ўч олган бўлиб қолмайман. Қийнаб ҳузур қилишим зарур сени…

— Бўйнинг узилиб тушмасин тағин!

— Нима?.. Вей, Ғалча, яхшилаб дўппослагин-да, ҳов анави анҳор бўйига бойлаб қўй! Асаларилар келгунча итдай акиллаб турсин ўша ерда…

Буйруқ шу заҳоти адо этилди. Ғалча ёнига яна бир йигитни олиб қўллари кишанланган Йўлдошни қора терга ботгунча тепкилади. Сўнгра айтилганидек, анҳор бўйига судраб бориб ётқизди-да, оёғини ҳам бойлаб ташлади…

 

* * *

 

— Ифлослар, — юз-кўзлари момоталоқ бўлиб кетган Йўлдош томоғига оқиб тушаётган қонларни ияги билан артиб ингранарди. — бунақа ифлос одамни кўрмагандим. Шунинг учун қамоқдан қочган экан-да!.. Буёқда шайкаси кутиб турган экан-да!.. Эй, Худо, ўзинг мадад бер! Шу итялоқнинг қўлида ўлиб кетишдан ўзинг асра! Ўзинг менга куч-қувват ато эт!..

Йўлдошнинг баданлари симиллаб оғриётгани бир дард бўлса6 қорни таталаб кетаётгани бир дард бўлди. Устига устак шу қадар чанқаган эдики, ёнгинасидан оқиб ўтган анҳорнинг кўм-кўк сувларига боққани сайин юмалаб-юмалаб сувга ўзини ташлагиси келар, бироқ яна бир арқон билан дарахтга ҳам қўшиб бойлашгани халал берарди…

— Майли, агар пешонамга шу ерларда хор бўлиб ўлиш ёзилган бўлса, ўларман. — кўнглидан ўтказди у. — Оиламни бехавотир жойга яшириб улгурдим-ку!.. Ўшалар тинч-омон бўлишса бас. Менга энди барибир…

Шу пайт Йўлдошнинг кўзлари сал нарида ётган яримтаки пичоққа тушиб бирдан ҳушёр тортди. Пичоқнинг сопи йўқ, қолган қисми ҳам занглаб кетганди.

У ҳар эҳтимолга қарши ўтов томонга кўз ташлади. Фақат қурол тутган соқчиларгина айланиб юришар, Малла кўринмасди.

— Бу пичоқни Худонинг ўзи етказди менга. — хаёлидан ўтказди Йўлдош ва пичоқ томон интилди.

Қўллари орқасига қайириб кишанлангани сабаб узатишнинг имкони йўқ эди. Бирпас ўйлаб тургач, оёқларини олдинга чўзиб пичоқни ўзи томон суриб кўрди. Бу иши муваффақиятли кечиб, пичоқ аста-секин қумга аралашган ҳолда Йўлдошнинг яқинига сурилди. Энди уни қўлларига олиб биринчи галда оёқларини бўшатиш зарур. У амал-тақал пичоқни бармоқлари орасига қистириб олди-да, оёқлари бойланган арқонга чўзилди. Бу жуда мушкул экан. Орқага қайириб бойланган қўлларни то оёқларига етказиб олгнча Йўлдошнинг бели қайишаёзди. Чидади. Тишларини тишларига босиб тиғни оҳиста арқонга суркай бошлади.

Кўз очиб юмгунча арқон ҳам узилди. Оёқлар бўшалди. Эркинлик иси тобора яқин келгани сайин Йўлдош танасидаги чарчоқларни, оғриқларни, ҳатто, ўлгудек оч эканини ҳам унутган, икки хаёли қочишда эди…

У дарахт панасига ўтиб яна бир бор ўтовни кузатди. Бе, соқчиларнинг парвойи фалак. Бир марта бўлсин у томонга қараб қўйишаётгани ҳам йўқ.

— Буларга давлатни ишониб топшириб қўйишса борми, — ўзига ўзи сўзланиб анҳор бўйига борди Йўлдош. — бир соат ичида ҳаммаёқни душман босади… Э, ўлиб кетишмайдими?!. Қочиб олсам бас…

Хўш, энди буёғига нима қилади? Ўйлаб ўтиришга фурсат йўқ. Мабодо анави соқчилардан биронтаси анҳор тарафга ўгирилиб қолса, урди Худо. Яна қув-қув бошланади…

Сув анҳорни тўлдириб оқар, тезлиги ҳам сойларникидан қолишмасди…

Йўлдош таваккал сувга тушди-да, чалқанча ётиб олди. Лопиллаб оқаётган сув уни шу заҳотиёқ ўтовдан узоқ-узоқларга оқизиб кетди…

(давоми бор)

Олимжон ҲАЙИТ

 

 





Губернаторы России
Москва

Москва-Пекин. Собянин в Китае подписал соглашение о сотрудничестве





Москва

Московский аэропорт Домодедово и Всероссийское общество инвалидов заключили соглашение о сотрудничестве


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин прибыл в Китай с рабочим визитом



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Metallica

Группа Metallica даст виртуальный концерт в Fortnite 22 июня




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

В Лужниках состоялась церемония открытия Всероссийской Спартакиады Специальной Олимпиады

В УФСИН России по Республике Дагестан прошли лично-командные соревнования по легкой атлетике

Резидент «Инсайт Люди» Дмитрий Зубов установил мировой рекорд по чеканке мяча


Кирилл Скачков

Кирилл Скачков из Новокузнецка стал победителем Игр стран БРИКС-2024



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Бесплатный билет в музеи Зеленоградска от «ПАРАDOX» и BelkaCar



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России