Россияда Сталинни ижобий баҳолаш кўрсаткичи рекорд даражага етди
![Россияда Сталинни ижобий баҳолаш кўрсаткичи рекорд даражага етди](https://zamin.uz/uploads/posts/2019-04/1555422127_wld_y7az23gkv26stjofcvhtl98hunqj.jpg)
«Левада-Центр» тадқиқот маркази ўтказган сўровда россияликлар Иосиф Сталин шахсига муносабатлари ҳақида маълум қилишди, деб хабар берди Kun.uz нашри. Натижалардан маълум бўлишича, советлар етакчисининг мамлакат ҳаётидаги ролини россияликларнинг 70%и ижобий деб ҳисоблайди (52% - ҳарҳолда ижобий, 18% - бутунлай ижобий). Атиги 19% кишилар унинг фаолиятини салбий деб баҳолаган (14% - ҳарҳолда салбий, 5% - бутунлай салбий). Сўровда иштирок этганларнинг 11%и бу саволга жавоб беришга қийналган. Қайд этилишича, бу ана шундай тадқиқотлар ўтказилган барча даврлар орасида рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Нашрнинг маълумот беришича, 2000-йиллар бошида Сталин шахсига ижобий ва салбий қаровчилар нисбати тенг бўлган. 2008-2014 йилларда эса унга салбий қаровчилар салмоғи ошган.