Америкалик 100 ёшли онахон узоқ яшаш сирини ошкор қилди…
Американинг Нью-Йорк штатига қарашли Гринбург шаҳрида яшовчи Тао Поршон-Линч (Tao Porchon-Lynch) шу йил 13 август куни 101 ёшга киради. Узоқ яшашига эса дунёга, ҳаётга оптимист назари билан қараши сабаб бўлибди. Бундан ташқари, болалиги Ҳиндистонда ўтган бу онахон бир куни денгиз бўйида бир неча эркакнинг ғалатомуз машқлар ижро этаётганига гувоҳ бўлган ва жуда қизиқиб қолган. Аммо у билан бирга кўчага чиққан холаси бу машқ фақат эркакларга хослигини тушунтиришга уринган. Бироқ Тао Поршон-Линч холасининг гапларига эътибор бермай, шу машқларни мустақил тарзда ўрганишга қарор қилди. Машқлар йога деб аталарди. Шу қадар қаттиқ шуғулландики, кейинчалик улғайиб Америкага кўчиб ўтгандан кейин йога бўйича ёшларга дарслар ўта бошлади. Бир сўз билан айтганда, ҳозирги кунгача ҳам ўзи яшайдиган жойда йога муаллимаси сифатида маълум ва машҳур.
Ишонасизми, онахон 2016 йили «America’s Got Talent» шоусида 26 ёшли йигит билан бирга рақс ижро этиб йиғилганларнинг оғзини ланг очиб қўйган.