ЗАГС БЎЛИМИ РАҲБАРИ ПОРАХЎРЛИКДА АЙБЛАНДИ…
Хоразм вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари Урганч туман ЗАГС бўлими мудираси М. А. ни бировдан 500 минг сўм миқдорида пора олаётган маҳал қўлга олишди. Мудира 300 минг сўмлик канцелярия маҳсулотлари, 100 минг сўм нақд пул кўринишида қабул қилиб олган. Кейинроқ яна 500 минг сўм нақд пул ҳам талаб қилган. Бунинг эвазига у хизмат вазифасини суистеъмол қилган ҳолда никоҳ тузилганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилган Х. К. исмли фуқаронинг фамилиясини «Матёқубова» қилиб ўзгартириб бериши лозим эди холос.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.