КУН КУЛГИСИ…
* * *
Невара ҳовлида ҳалинчак учаётган қари бобосидан сўради:
— Бобо, нима қиляпсиз? Йиқилиб тушасиз-ку! Сизга нима бўлди ўзи?
— Э, дўхтир менга кўпроқ ҳаракат қилинг деганди!
* * *
Окопдаги суҳбатдан.
— Оғайни, кейинги ҳужумга чиқасанми?
— Йўқ, битта ҳужумдан кейин чиқаман.
* * *
— Агар сизга кўз қисиб қарашаётганини сезсангиз, билингки, сиз Хитойдасиз.
* * *
Агар олдингиздан қора тошбақа ўтиб кетса, юришга сираям шошилманг!
* * *
— Агар хотинингизга эринибгина хиёнат қилаётган бўлсангиз, билингки, уни ҳақиқатан севасиз.
* * *
— Агар ДАН ходими сизни тўхтатиб, соатига 170 км тезликда учиб келаётганингизни таъкидлай бошласа, билингки, сиз атиги 70 км тезликда машина ҳайдаб келгансиз, у эса соатига 100 км тезликда дарахтлар орасидан учиб чиққан.
* * *
Аёллар худди болаларга ўхшашади. Нима десанг, «Йўқ» деб жавоб қилишни хуш кўришади.
Эркаклар ҳам болага ўхшашади. Шу жавобни жиддий қабул қилишади.
* * *
Мактабда бир йиллик баҳолар қўйилган табелларни ўқувчиларга тарқатишди. Эшмат уйга келиб табелни отасига кўрсатаркан, бошини эгган кўйи деди:
— Дада, асосийси биз болаларингиз соғ-саломат бўлишимиз керак. Тўғрими?
* * *
Ўқувчи партадошига деди:
— Қара, анави янги келган қиз менга қараб кулиб қўйди.
— Э, сени биринчи кўрганимда менам кулавериб сал бўлмаса ўлиб қолаёзганман.
* * *
Чумоли хотинига деди:
— Онаси, мен фил билан қарта ўйнашга бораман. Ютқазганнинг миясига муштлашга келишганмиз. Нима деб ўйлайсан? Сўзида турармикан?
— Билмадим. Унинг ўрнида мен бўлсам, сўзимда турмасдим.
— Нега?
— Чунки, сизнинг муштингиз ўлгудай оғир.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади