ФАРҒОНА – “ST’да мактуби чиққан фарғоналик аёлга боласи учун нафақа тайинланди”
“Сиздан Телеграм”да фарғоналик аёлнинг маҳалла комиссияси алиментни рўкач қилиб нафақа тайинлашни рад этгани ҳақида мактуби 12 апрелда чоп этилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилоят прокуратураси қуйидаги мазмунда жавоб хати йўллади:
“Sizdan Telegram” тармоғида “Комиссия насия алимент пулини рўкач қилиб нафақа беришни рад этди” номли мақолада кўрсатилган ҳолатлар ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Фарғона шаҳри “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ш.Мелибоева томонидан бола парвариши учун нафақа тайинлаш “Лолазор” МФЙ ваколатли комиссияси томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмагани сабабли 26.02.2019 йилда рад этилган.
Ўрганиш давомида, вилоят прокуратурасининг амалий ёрдами билан ҳужжатлардаги камчиликлар тўлиқ бартараф этилиши ҳамда фуқаро Ш.Мелибоевага маҳалла фуқаролар йиғини ваколатли комиссияси қарори асосида бола парвариши учун нафақа тайинланди.
Бундан ташқари, ўрганишда, вилоят прокуратурасининг амалий ёрдами билан Ш.Мелибоевага ҳомийлик ҳисобидан моддий кўмак сифатида пул маблағлари ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Фуқаро Ш.Мелибоева кўрсатилган амалий ёрдам учун ўзининг миннатдорлигини билдирди”.
(Бу хабар Озодликка 19 апрель куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!