Бокс. Осиё чемпионатининг иккинчи кунида олти нафар Ўзбекистон вакили кейинги босқичга йўл олди
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган бокс бойъича Осиё чемпионатининг иккинчи кунида 8 нафар Ўзбекистон вакили курашга киришди. Қизлардан Фотимахон Турсунбоева (-48) ҳамда Турсуной Раҳимова (-54 кг) мусобақа билан хайрлашган бўлса, Шаҳноза Юнусова (-69) ва кейинги босқичга йўл олди.
Эркаклардан эса Нодиржон Мирзааҳмедов (-49), Шукуржон Раҳимов (-60), Миразиз Мирзаҳалилов (-69), Шунқор Абдурасулов (-64) ва Исроил Мадримов (-75) ўз жангларида ғалаба қозонди. Қайд этиш жозики, Шунқор Абдурасулов бугун ўзининг иккинчи жангини ўтказиб, чорак финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсларда Бобоусмон Батуров (-69) ва Ёдгорой Мирзаева (-57) ҳам кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этганди.