«ИШОНОВРИНГ, ОҒА, МЕН СИЗГА ДЎСТМАН!..» (ёхуд машина ўғирлашнинг антиқа усули)
Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги «Олмазор» метро станцияси яқинида самарқандлик 22 ёшли Раҳмон О. ҳайдовчилардан бирининг ишончига кириб, оқибатда унга тегишли автомобилни ўғирлаб қочди. Аниқроғи, Раҳмон маст ҳолатда бўла туриб, 42 ёшли самарқандлик Яшин Ж. нинг «Ласетти» автомобилига йўловчи сифатида чиқиб ўтирди. Ҳайдовчи қаердадир машинани тўхтатиб, пастга тушганди. Раҳмон калит машинада қолдирилганидан унумли фойдаланган ҳолда автомобилни ўғирлаб қочди. Аммо қочиб узоққа бора олмади. Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари ўғрини қўлга олишди.
Ҳозирда ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 267- модда 1 қисми («Транспорт воситасини ўғирлаш») га асосан жиноий иш қўзғатилган.