«Пахтакор» сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, «Ас-Садд»га ютқазди (видео)
![«Пахтакор» сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, «Ас-Садд»га ютқазди (видео)](https://zamin.uz/uploads/posts/2019-04/1555961112_nod9194.jpg)
Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичининг 4-тур ўйинлари ўтказилмоқда. D гуруҳида «Пахтакор» клуби сафарда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби билан ўйнади ва 1:2 ҳисобида ютқазди. 9-дақиқада Хави жарима зарбасидан гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 30-дақиқада Кримец бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. 87-дақиқада Бунижаҳ ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирган голни урди. Гуруҳнинг яна бир ўйинида «Ал-Аҳлий» ўз майдонида «Персеполис»ни 2:1 ҳисобида енгди. Натижада, «Ас-Садд» 7 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб олди. «Ал-Аҳлий» ҳисобида 6 очко, «Пахтакор»да 5 очко, «Персеполис»да 4 очко бор. ОЧЛ, D гуруҳи, 4-тур 22 апрель Ас-Садд (Қатар) – Пахтакор (Ўзбекистон) 2:1 Голлар: Хави (9), Бунижаҳ (87) – Кримец (30) Ал-Аҳлий (Саудия Арабистони) – Персеполис (Эрон) 2:1 Голлар: Ас-Сома (30 пен, 84) – Халилзода (90+3) Эътиборингизга Егор Кримецнинг 30-дақиқада урган голини ҳавола этамиз: