Тожикистонлик мулла интернетни «Аср ўлати» дея баҳолади…
Мулла Сирожиддин Абдураҳмонов тожик халқига мурожаат этиб, интернетдан буткул воз кечишга чақирди. Унинг айтишича, интернет аср ўлати, вабоси эмиш. Шу жумладан Тожикистон ҳукуматининг интернет нархини икки ҳисса кўтариш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади.
— Интернет бузуқилик, хиёнат, ваҳшийлик ўчоғи, — деди мулла. — Шундай экан, бундай вабога илакишиб қимматли вақтингизни беҳуда йўқотманг!..
Эслатиб ўтамиз, мулла Сирожиддин Абдураҳмонов дунёда тақиқланган салафистлар тўдасининг тарафдори, фанати ҳисобланади. У миллатлар ва дин вакиллари орасида жиддий қарама-қаршиликларни келтириб чиқариш, миллатлар ва динлар вакилларини бир-бирига гиж-гижлашда айбланиб уч йил турмада ҳам ўтириб чиққан.
Астағфирилло!!!