Бухорода даҳшатли даражадаги автоҳалокат содир бўлди…
Шу йилнинг 23 апрел куни «Жондор-Бухоро» автомобил йўлида йирик ва даҳшатли даражадаги автоҳалокат содир бўлди. Яъни, «Москвич», «Нексия», «Кобальт» автомобиллари тўқнашиб кетди. Оқибатда автомобиллардаги йўловчи ва ҳайдовчилар жиддий жабр кўрди. Уларнинг барчасини касалхонага ётқизишган. Айтишларича, «Нексия» автомобилидаги уч йўловчи, айниқса, кўпроқ жабр кўрган. Ҳозирда уларнинг барчаси касалхона жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.