Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Апрель
2019

АЖАЛ СЎҚМОҒИ… (16-қисм)

0

 

 

* * *

 

Хонада сукунат ҳукмрон эди. Секин чироқни ёқдим. Ёқдим-у… Қотиб қолдим. Қаршимда нотаниш бир йигит турарди. Наҳотки?.. Наҳотки, ташкилотимиз ўз ҳамкасбларини бир-бири билан таништиришга қарор қилган бўлса? Бу негадир кутилмаган ҳолат…

— Салом!.. — дея менга қўл чўзди нотаниш йигит.

— Салом!

— Бу ерда бемалол, тортинмай гапираверишингиз мумкин. — давом этди у. — Хона тўлиқ ҳимояланган…

Йўқ, сираям адашмадим. Мен айнан Ташкилотга келдим. Аммо манави мени кутиб олган йигит сира ўхшамайди ҳамкасбга. Паст бўйли, кўримсиз…

— Сизга қандай мурожаат қилай? — сўрадим ундан.

— Семен Степанович деб мурожаат қилаверинг.

— Хўш, Семен Степанович, бу ерга қайси шамоллар учирди? Дам олишга келдингизми, ё иш юзасиданми?

— Албатта иш юзасидан. Нима, газета ўқимайсизми?

— Ўқийман. Хизмат юзасидан.

Семен Степанович қўлидаги газетани очди.

— Мана, ўқиб кўринг унда!

Газетада қайсидир одамга суиқасд уюштирилгани ҳақида ёзилганди. Ҳа, ҳа… Шу манзил… Беш маротаба ўқ узишган.

— Бу одам бизга қарашли эди. — дея тушунтира кетди Семен Степанович. — Махсус текширишлар олиб бораётганди. Бу ишни қилган одамлар жуда пухта тайёргарлик кўришган. Хуллас, шу иш билан сиз шуғулланишингиз керак бўлади…

Мен ортиқча саволлар бериб ўтирмадим. Чунки, бизнинг ташкилотдагилар ортиқча саволларни ёқтиришмайди. Бироқ менинг хаёлимда пайдо бўла бошлаган саволларга унинг ўзи жавоб берди.

— Айнан сиз шу ишни эплай оласиз.

— Қўшимча ахборотни қаердан олишим мумкин? — сўрадим мен.

— Мана шу ерда. Кейинчалик кўрсатилган алоқа қутисидан олиб турасиз. Керак бўлиб қолса, сизнинг ихтиёрингизга йигитлардан бир нечтасини юборамиз.

Йигитларни дедими? Ие, яна ташкилотдагилардан бир нечтасини мен билан юзма-юз учраштирмоқчими? Бу энди буткул қоидага зид. Балки адашаётгандирман? Балки топширилаётган иш мен ўйлаганчалик оддий, жўн эмасдир? Ташкилотимизда кўпчилик бўлиб фақат жуда мураккаб ишларнигина бажаришади.

— Қачон ишга тушай?

— Зудлик билан.

Кейинги бир неча соат ичида мен рўй берган ҳодисага оид баённомалар билан, гувоҳларнинг кўрсатмалари билан, экспертиза актлари билан танишдим. Ҳа, тергов боши берк кўчага кириб қолибди. Бу ерда ҳеч қандай тасодиф кўзга ташланмайди.

— Ишни бошлашим учун мен марҳум сўнгги ойларда нима билан шуғулланганини билишим лозим. — дедим Семен Степановичга.

— Сизни тушунаман. Аммо бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Фақат сўнгги топшириқнигина бера оламан.

Бунинг сабаблари ҳам аён. Ташкилотдагилар иш юзасидан кўп нарса билишликни ўта хавфли дея баҳолашади.

— Хўп, талаб қилинган ахборотларни қачон оламан?

— Эртага.

Бу қисқа ва лўнда жавоб бўлди. Шундан сўнг биз хайрлашдик.

 

* * *

 

Барибир ташкилот ходимининг ўлимига оид ишни қўшнилар билан суҳбатлашишдан бошладим.

Лекимн дастлаб ҳеч нарсани аниқлай олмадим. Марҳумнинг уйига ҳеч ким келмаган.

У ҳеч бир қўшниникига кирмаган, бирга чой ҳам, спиртли ичимлик ҳам ичмаган.

Ҳовлида сайр қилиб юрмаган. Ҳеч бир қўшни билан гап талашмаган. Ҳеч ким билан яқин дўст бўлмаган.

Хўш, унда сабаби нимада? Аёлларми? Йўқ, у аёллар билан бир кечадан ортиқ бирга бўлмаган.

Бошлаган ишим тобора мураккаблашиб бораётганини ҳис этардим. Қизиқ, унинг ўлими кимга керак бўлди? Нега?..

Тағин ишни бошидан бошладим. Яна кўпроқ у қаерларда бўлгани билан қизиқдим. Ҳа, у кутубхонага кўп қатнаган экан. Демак, ўша ерга бориб вазиятни ўрганишим шарт. Афсуски, бу ҳолатда бора олмасдим. Шубҳаланиб қолишлари мумкин. Қайтадан гримм ёрдамида юз тўзилишимни ўзгартиришга тўғри келди. Бу гал ёши анчагина улуғ одам қиёфасига кирдим. Ва кутубхонага йўл олдим.

— Отахон, сизга нима керак? — сўради мендан кутубхоначи қиз кулимсираб.

— Менга ўтган йилларнинг газеталарини бериб турсанг, қизим!

— Хўп бўлади.

Архивдаги газеталарни титкилай бошладим. Мана, ниҳоят ўзимга керакли фамилия!.. Тезда ёдлаб олиш керак. Ой, сана, вақт…

— Топдингизми? — олдимга келиб сўради қиз.

— Йўқ, эртага бошқаларини қараб кўрарман…

Икки кун шу кутубхонага қатнадим. Ўзимга керакли фамилиялар, манзилларни топгандай эдим. Лекин бу кам. Кутубхонадан топиб бўлмайдиган ахборотлар ҳам тиқилиб ётибди. Нима ҳам қилардим. Семен Степановичга мурожаат қилишга мажбурман.

— Менга баъзи вазирликлар матбуот хизматлари ҳамда ахборот агентликларининг архиви зарур. — дедим унга.

— Айнан қайсилари?

— Мана рўйхати.

— Қандай ахборотни аниқлаб берай?

— Бўлиб ўтган сафарлар, учрашувлар… Ўша марҳум кимларнинг ортидан кузатиши лозим бўлса, ўшалар ҳақидаги ахборотлар.

— Бу нарсаларнинг ишингизга нима алоқаси бор?

— Бор-да!

— Бўпти, биз илтимосингизни қондиришга ҳаракат қиламиз.

— Йўқ, бу ҳали ҳаммаси эмас. Марҳум оғирхонада ётганда ўрнатилган видео ёзув мосламаси ҳам керак.

— Бунинг сизга сира зарурати йўқ…

— Ўйлайманки, бор. Манави қоғозга бир назар ташланг-а!

— Нима ўзи бу?

— Марказ. Суратдаги одам мени жуда қизиқтиради. Мана бу рангли нуқталар унинг бошқалар билан қилган алоқаларини англатади.

— Буни қаердан олдингиз?

— Газета ва журналлардан.

— Яхши, нимадир қилишга уриниб кўраман. Кўришгунча!..

 

* * *

 

Эртаси куни худди ноутбукка ўхшаб кетадиган ускунага ўзим учун муҳим бўлган кичик қутичани жойладим-да, текшира бошладим. Жами тўққизта сигнал ўрнатдим. Касалхонага, уйига, машинасига…

Улардан учтасигина сигналларимга жавоб бера олди. Улар ҳам зўрма-зўраки… Ҳеч биридан зарур ахборотни олиб бўлмасди…

На илож? Энди марҳум кузатув олиб борган ўша… Кўп қаватли уй томини текшириб кўрмасам бўлмайди.

Ўт ўчирувчилар кийимида уй-жойлар бошқармасига етиб бордим. У ердагилар мени том сари кузатиб боришди.

— Қулф қани? — сўрадим томнинг очиқ панжарасига ишора қилиб.

— Кеча бор эди. — елка қисишди ҳамроҳларим. — Безорилар ўғирлаб кетишган бўлса керак.

— Сизларнинг кўзингиз қаерда эди?

— Ахир, ҳамма нарсани кузатиб улгуролмаймиз!

— Бўпти, мени шу ерда кутинглар. Йўқ, яхшиси, охирги подьездга боринглар-да, томнинг панжарасини очинглар! Мен ўша ердан пастга тушаман.

— Балки, сиз билан монтёр ҳам чиқар?

— Керакмас.

Том чанг ва ахлатга тўла эди. Афтидан, бу ерни анчадан бери ўт ўчирувичлар текширишмаганга ўхшайди. Атрофни эски уй жиҳозлари босиб ётибди. Лампочкаларнинг биронтаси ёнмайди. Фақат алоқа узатувчи мосламагина жойида эди.

— Сизларга нима дейишгаям ҳайронман. — дедим уй-жойлар бошқармаси ходимларига. — Майли, биринчи гал жаримага тортиб ўтирмайман.

Мен бу гапни атайин айтдим. Агар жаримага тортишимни айтадиган бўлсам, булар шу ондаёқ йиғиштиришга тушиб кетишади. Тўполонда мосламаниям ишдан чиқаришлари тайин.

— Фақат панжарага қулф осиб қўйинглар! — дея тайинлаган бўлдим уларга.

— Хўп, бугуноқ осиб қўямиз.

— Хўш, кейинги объектни кўрсатинглар-чи!..

Текширувлар натижасида барча алоқа узатувчи мосламалар жойида эканига амин бўлгач, икки кунгача уй ичига ўрнатилган микрофонлар қаршисида вақт ўтказдим. Иш чиқмагади. Турли квартираларда турлича можаро. Кимдир боласини дарс қилмагани учун уришса, бошқа квартирадан эр-хотиннинг кечки овқатга нима тайёрлаш хусусидаги жанжаллари…

Жонга тегиб ҳамма микрофонларни ўчирдим-да, Семен Степановичга қўнғироқ қилдим.

— Эртага менга машина керак бўлади. — дедим унга. — Ва монтёрлик ҳужжати.

Эрталабоқ тайин этилган чорраҳада мени авариявий машина кутиб турарди.

Олдиндан режалаштирилган манзил томон жўнадим. Машинанинг ўзидаёқ электриклар одатда киядиган кийимларни кийдим. Манзилга етгандан кейин эса, асбоблар тўла жомадончани қўлимга олдим-да, подьездлардан бирига кирдим.

— Сиз монтёрмисиз, болам? — сўради мендан пастга тушиб келаётган бир кампир.

— Ҳа.

— Меникига бир дақиқага кириб чиқа олмайсизми? Уйимнинг чироғи ёнмаяпти.

— Нима десамийкин?..

— Сиз хавотир олманг. Ҳақини тўлайман.

— Бўпти, аварияни бир ёқли қилай, кираман. Фақат чой-пой, ароқ тайёрлаб қўйишни унутманг! — ҳазиллашдим унга…

Яна томма-том юриш, зарур симларни, хуфиёна ўрнатилган мосламаларни текшириш… Сканер ҳам ишлаб турибди.

Ортга қайтиб эндигина пастга тушмоқчи бўлган эдимки, юқорига бегона бир эркак чиқиб келди.

Уф-ф… Энди шуниси етмай турганди…

— Кимсиз? — шубҳа аралаш тикилиб сўради у мендан. — Томда нима қилиб юрибсиз?

— Монтёрман. — жавоб қилдим мен.

— Биз монтёр чақирмаганмиз.

— Сиз чақирмасангиз, бошқалар чақирган.

— Қани, ҳужжатингизни кўрсатинг-чи!

— Марҳамат.

Мен ҳужжат кўрсатиш ўрнига қўлимдаги симни томда ўралашиб ётган бошқа бир симга уладим. Шу заҳоти эркакнинг баданларига кутилмаганда ток зарбаси ёғилиб, у сўкинганча ерга қулади.

Ҳушини йўқотганига амин бўлганимдан сўнг секин ён чўнтакларини пайпаслаб кўрдим. Қаранг-а, тўппонча!.. Уй-жойлар бошқармаси ҳам ўз-ўзини ҳимоялашга ўтибди шекилли…

Зудлик билан сканерни йиғиштириб олдим-да, пастга тушдим. Энди ҳаммаси равшан эди. Бу ерда ҳимоя жуда зўр ташкил этилибди. Шунинг учун ҳам мен микрофон ўрнатиб текширган ойналар жим экан. Демак, ҳамкасбим ҳам тасодиф туфайли ўлмаган. Бу ерда катта гап бор.

 

* * *

 

Менда томдан томга ташланган турли симлар шубҳа уйғотди. Чунки, электр симлари бу қадар қалаштириб ташланмайди. Бу ерда бир гап бор. Текшириб кўриш керак.

Томлардан бирига чиқдим-да, қайтадан симларни кўздан кечира бошладим. Ажабо, томдан томга беш миллиметрли симлар ташланибди. Ҳатто, улар ёрдамида у томдан бу томга бемалол сирғаниб ўтса ҳам бўлади. Фақат ҳаддан зиёд қимирламаса. Ҳа, бунинг ҳам йўли бор. ғандайдир моторча ёрдамида сирғалиб ўтиш мумкин. Лекин моторчанинг овозини эшитиб қолишлари тайин. Йўқ, яхшиси, қўлим ёрдамида сирғалиб ўтаман.

Шундай қилдим ҳам. Ўзим учун зарур ҳисобланган томгача бир уринишда етиб олдим. Пастда милиция машиналари туришарди. Эпчиллик билан вентиляция трубаси ичига кирдим. Мақсад битта. Микрофон ўрнатиш ва уйдаги овозларни эшитиб кўриш…

Эртасига шу бинога яна бир нечта микрофонлар ўрнатдим. Барибир фойдаси йўқдек туйиларди. Келаётган овозлар, суҳбатлар мен кутган ахборотни бера олмасди. Бир ярим ҳафта ўтиб овозлар ёзилган тасмани Семен Степановичга тутқаздим.

— Бор-йўғи шуми? — елка қисиб сўради у.

— Ҳа. Лекин шуни биламанки, марҳум тасодифан ўлмаган. Буни катта лавозимлардан бирини эгаллаб турган ўша жиноятчи буюртма бериб бошқаларнинг қўли билан амалга оширган. Ўзи эса, ҳеч нарса бўлмагандек орамизда юрибди.

— Буни ҳали исботлаш керак. Манави товушларингиз исботлаш учун етарли эмас. Биз ҳукумат аъзосининг жиноятини очиш учун курашаяпмиз. Мана сизга яна бир муҳим ахборот. Сиз ахборот тўплашда давом этинг. Унинг ҳаётини, таниш-билишларини кузатинг…

 

* * *

 

Ана энди менга техника, бошқа кўплаб нарсалар жуда зарур қолди. Бир ўзим ҳаракат қиладиган бўлсам, аввалгидек маъни-бемаъни товушлардан бўлак ҳеч нарса топа олмаслигимга кўзим етди.

— Менга энг сўнгги моделдаги компьютер зарур. — дедим Семен Степановичга. — Хотира имкониятлари жуда кенг бўлсин. Унга қўшимча сканерлар, принтерлар ҳам берасиз. Қолаверса, яхши бир дастурчи ҳам.

— Шу холосми?

— Ҳа.

— Дастурчи масаласида бир нарса дея олмайман.

Шу гапнинг ўзи менга етарли бўлди. Ахир, бизнинг ташкилотда агентнинг ишига бегоналарни аралаштиришмайди!.. Бунисини ўйламаган эканман.

Шундан сўнг мен давлат сирини сақлаш тўғрисидаги битимга имзо чекдим. Биламан. Бу мен учун янгилик эмас. Мабодо сир очиладиган бўлса, мени отиб ўлдиришади.

 

* * *

 

Дастурчини ўзим топдим ва у билан ҳам қўлимга ташкилот томонидан топширилган битимга имзо қўйдирдим. Барча зарур нарсаларни тушунтирдим. Ўзини Сиротин дея таништирган дастурчи йигит мен компьютерда шу кунгача бажарган ишларни текшириб кўрди-да, бош чайқади.

— Компьютерни яхши тушунаркансиз. — деди у. — Фақат математик билимингиз етарли эмас. Мана бу ерда, мана бу ерда хатоларга йўл қўйгансиз. Майли, ишни қайтадан бошлаймиз…

Кейинги бир неча кунлар мен фақат дастурчини кузатиб ўтириш билангина банд бўлдим. У ҳаммасини компьютерда янгитдан тиклаб, фамилиянир фамилияга, географик манзилларни географик манзилларга тўғрилаб фильтр орқали ўтказди. Фақат ахборотларгина қолди.

— Ана энди кўринг! — деди у ниҳоят.

Мен аста мониторга кўз ташладим. Бир томондан қараганда, ҳаммаси ўзим тузиб чиққан кўринишда. Лекин тўлароқ, мукаммалроқ. Шу ерда йўл қўйган хатоимни англагандай бўлдим. Мен объектнинг овозини микрофон ёрдамида тўлиқ эшитмаганман. Ваҳоланки, у менга янада муҳимроқ ахборотларни ўз тили билан етказиши мумкин эди.

Тўхта, шошибман. Жиноятчини ҳозирги ишлаб турган еридан текшириш аҳмоқлик. Илгариги иш жойларига ҳам кўз ташлаб кўриш лозим. Ҳа, худди шундай қилишим керак. Бу тўғри йўл…

 

* * *

 

— Салом! — дея ташкилотлардан бирига кириб бордим. Мени келишган, мовий кўз ҳисобчи қиз қарши олди.

— Келинг, хизмат!?

— Ёрдамингиз керак бўлиб қолди.

— Бажонидил. Қандай ёрдам экан?

— Биласизми… Менга хизмат сафарларига оид ҳужжатларни текшириб кўриш топширилганди.

— Шуми?

— Шу.

— Афсуски, мен бегона одамларга молиявий ҳужжатларни кўрсата олмайман.

— Мен бегона эмасман. Милицияданман.

Қиз шу заҳоти телефон гўшагини кўтариб қандайдир рақамларни терди.

— Марья Ивановна, менинг олдимда милициядан бир киши турибди. Молиявий ҳужжатларни кўрсатишимни сўраяпти.

— Сиз бош ҳисобчининг кабинетига кираркансиз. — деди ниҳоят гўшакни жойига қўйиб. — Ҳов анави эшик.

— Хўп, лекин яна сизнинг олдингизга кириб ўтаман…

Бош ҳисобчи ёши улуғ аёл бўлиб, кўз қарашлари жиддий эди.

— Эшитаман. — дея мени совуққина қарши олди у.

Тушуниб етдимки, бу ерда юмшоқ муомала билан ҳеч нарсага эриша олмайман. Қўрқитишгина ёрдам бериши мумкин.

— Ўта хавфли иқтисодий ва молиявий жиноятларга қарши кураш бўлими бошлиғи терговчиси майор Филимонов! — ўзимни таништирдим мен ва чўнтагимдан гувоҳномани чиқариб кўрсатдим.

Бош ҳисобчининг ранги бирдан ғишт каби қизариб кетди. Бундан сездимки, оиласида ҳам ҳамма иш кўнгилдагидек эмас. Бўлмаса, тош қотиб қолмасди.

— Менга ёрдамингиз керак. — давом этдим мен.

Бош ҳисобчи бош ирғади.

— Масала жуда жиддий. Мамлакатда ясама ҳужжатлар билан катта жиноятлар содир этилган. Шу жумладан, жиноятчилар сизнинг ташкилотингизга тегишли ҳужжатларни ҳам қалбакилаштиришган. Шу сабабли мен барча хизмат сафарлари билан боғлиқ ҳужжатлар, ишончномаларни кўздан кечиришим лозим. Ё юқори ташкилотларга мурожаат этиб рухсат сўрайми?

— Йўқ, йўқ, йўқ! — ўрнидан туриб кетди бош ҳисобчи. — Албатта ёрдам берамиз.

У телефон гўшагини кўтариб рақам терди.

— Лиза! Тез олдимга чиқинг!

Кўз очиб юмгунча хонага ёшамол бир қиз кириб келди.

— Илтимос, ўртоқ милиционерга…

— Йўқ, — бош ҳисобчининг сўзини бўлдим мен. — унвонни айтишингиз шарт эмас.

— Хўп, мана шу акангизга ҳужжатларни текшириб кўришда ёрдамлашворинг.

— Қанақа ҳужжат? — қошларини кериб сўради қиз.

— Мен ўзим айтаман. — дедим унга.

— Бўпти, кетдик!

— Сизга ёрдамингиз учун ташаккур! — бош ҳисобчига ўгирилдим мен. Ҳа, дарвоқе, менинг илтимосим ҳақида ҳеч кимга оғиз очмасангиз. Ўзингиз тушунасиз… Тергов ҳали тугалланмаган.

— Яхши.

— У ҳолда тилхат олиб ўтиришим шарт эмас…

Кечгача биз Лиза билан ҳужжат титкиладик. Худди шу усулни бошқа ташкилотларда ҳам қўлладим. Қаердадир милиция ходими бўлдим. Бошқасида хавфсизлик хизмати подполковниги. Асосийси, аслида кимлигимни, мақсадимни сездирмасликка уриндим. Кечалари ишдан сўнг қайсидир ҳисобхонадаги аёллардан бирини ўзимга ҳамроҳ қилиб гўёки оилам бор-у, ўша оиламдан арз қилган бўлдим.

— Менга бу гапни айтиш уят. — дердим аёлларга. — Лекин ростини айтишим керак… Хотиним менга хиёнат қилаяпти. Кўнглим сезаяпти…

Аёлнинг қошлари чимирилиб менга қаттиқроқ тикилиб қарайди.

— Ишонинг, хотинимни жуда севаман. — дея давом этаман қаршимдаги аёл ўзгара бошлаганини кўргач. — Лекин у менга хиёнат қилаяпти. Қандай йўл тутишни билмай қолдим. Ахир, уч нафар ўғлимиз бор! Уларнинг тақдири мени қийнаб юбораяпти.

Аёлнинг кўзларига беихтиёр ёш келади.

— Сизга қандай ёрдамим тегиши мумкин? — сўрайди у йиғламсираб.

— Менгами?.. Ҳа, фақат сиз ёрдам бера оласиз… Чунки, ўша жазман сизнинг ташкилотингизда ишлашини биламан. Лекин кимлигини сизга айта олмайман. Ҳа, у тез-тез хизмат сафарига бориб туради. Мен… Мен ўша хизмат сафарларида хотиним билан учрашаяптими-йўқми, аниқлашим шарт. Оиламни сақлаб қолмасам бўлмайди…

Кўрибсизки, аёл менга махфий ҳужжатларни кўрсатишга рози бўлади. Ўзимга керакли ахборотни олиб бўлганимдан сўнг эса, секин унинг сумкачасига пул тиқиб қўяман. Миннатдорчилик маъносида.

— Кечирасиз-у, — дейман бош эгиб. — бу ерда ҳеч нарсани аниқлай олмадим. Улар бирга бўлмаганга ўхшайди…

Шундай дейман-у, орқа-олдимга қарамай югуриб кетаман.

— Пулингизни қайтиб олинг! — қичқиради аёл ортимдан.

— Йўқ, сиз ишладингиз. — унга жавобан бақираман мен югуришдан тўхтамай. — Иш учун эса, албатта пул тўланиши керак…

(давоми бор)

Андрей ИЛЬИН

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси

 





Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин. Главное за день





Москва

Жители каких городов-миллионников могут позволить себе семейную ипотеку?


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин: Для московских школьников провели свыше 400 экскурсий на предприятия



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Ирина Ортман

Ирина Ортман оставляет в прошлом «Всё, что было вчера».




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Объявлены итоги XIII конкурса «Вместе в цифровое будущее»: лидируют темы ИИ, кибербезопасности граждан и цифровизации отраслей народного хозяйства

Юбилейные медали получат почти 6 тысяч бамовцев

Ростелеком: Объявлены итоги XIII конкурса «Вместе в цифровое будущее»


Анна Калинская

"Стараюсь играть не хуже него": Калинская о своих отношениях с Синнером



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Евгений Пригожин

Евгений Пригожин и ставки



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России