Халқ шоирлари Усмон Азим ва Маҳмуд Тоир автоҳалокатга учради…
Фожиа 2019 йил 26 апрел куни Андижон вилоятида содир бўлди. Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим ва Маҳмуд Тоирлар ўтирган машина автоҳалокатга учради. Машина салонида журналист Нодир Жонузоқов ҳам бор эди.
Хайриятки, уларнинг ҳеч бири жиддий жабр кўрмади. Ҳозирги вақтда Усмон Азимни касалхонага ётқизишган. Қолганларга тиббий ёрдам зарурати кўзга ташланмади.