«Ford» муҳандислари супермаркетлар учун мўлжалланган «ақлли» аравача яратишди…
«Ақлли» аравача тўсиқларга урилмаслик тизимига ҳам эга. Муҳандислар энг аввало шу тизимга эътибор қаратишдики, оддий аравачалар маҳсулотга тўла ҳолда супермаркет бўйлаб ҳаракатланаётган ўйинқароқ болаларга урилиб кетиши, улар саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши кўп кузатилган. Ёки оддий аравача пастга тушаётганда, қўлингиздан чиқиб кетиб машина ёки бошқа бир нарсага урилиши мумкин. Яратувчилар «ақлли» аравачани худди шу тасодифлардан сақловчи автоматик тизим билан жиҳозлашди. Тизим тормоз ҳамда радарга эга. Хавф туғилган тақдирда ё тормозлайди, ёки радар ёрдамида хавфни четлаб ўта олади.