Афғонистонда 200 га яқин жангари ҳукумат кучларига таслим бўлди
Афғонистоннинг Жовузжон вилоятида ўзини “Ислом давлати”, деб атаган экстремистик гуруҳнинг камида 200 жангариси ҳукумат кучларига таслим бўлди. Бу ҳақда вилоят полицияси бошлиғи Фақир Муҳаммад Жовузжоний 1 август куни баёнот берди. Жангариларнинг таслим бўлишига вилоятда “Ислом давлати” гуруҳи билан “Толибон” ҳаракати ўртасида бир ойдан буён давом этаётган тўқнашувлар сабаб бўлган. 31 июль куни бу икки рақобатдош гуруҳ ўртасида яна қуролли тўқнашув содир бўлди. Жовузжон вилоятидаги Дарзоб туман... Читать дальше...