Икки президент Корея маданият уйини очади. Уйни қурган кореялик Тошкентни ғирромликда айбламоқда
Давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин 20 апрель куни Шавкат Мирзиëев билан бирга Тошкентда қурилган “Корея Республикасининг Маданият ва санъат уйи”нинг тантанали очилишида қатнашади. Маҳаллий матбуотда икки халқ ва давлат ўртасидаги муносабатларда янги давр бошлангани рамзи сифатида тақдим этилаëтган бу иншоот¸ “Sehwa Construction” МЧЖ бош директори Cho Jongyoungнинг 19 апрель куни Озодликка айтишича¸ кореялик пудратчи ва ўзбекистонлик кредиторларни чув тушириш ҳисобига қурилган. Читать дальше...