103news.com
World News in Uzbek
Ноябрь
2019

Россиялик режиссёр "музлаб қолган" Cовет даври ҳақида фильм олди

0
Бир вақтлар бу ерларда Сталин даврида қамалиб, сургун қилинганлар яшаган бараклар бўлган. Кейинчалик Сталиннинг меҳнат лагерлари тугатилган, аммо собиқ маҳбуслар ва уларнинг қўриқчилари соқчилар бу ерларда қолиб кетган. Кейинчалик уларнинг сафларига комсомол аъзолари қўшилган.


Арктика, Кола ярим ороли, Мурманск вилояти, Апатити шаҳри. Хрушчев ва Брежнев ҳукмронлиги даврида ушбу шаҳарнинг аҳолиси ўсиб борган, аммо 30 йилдирки бунинг тескариси кузатилмоқда – одамлар ушбу гўзал, аммо ғамнок ва совуқ жойлардан қочмоқда.




Ксения Охапкинанинг "Бессмертний" ҳужжатли фильми Россияда 2019 йилнинг энг кўп муҳокама қилинаётган фильмидир. Фильм Ригадаги “Артдокфест” фестивалида бош мукофотга сазовор бўлди, Карловари кинофестивалида ҳужжатли фильмлар йўналишида ғолиб чиқди, Эстония фильмни “Оскар” мукофотига номзод қилиб кўрсатди.


“Ўлмас” фильми Эстония ва Латвия ҳамкорликда тайёрлаган лойиҳа бўлиб, Апатитида суратга олинган. Унинг бош қаҳрамонлари – “Юнармия”, яъни “Ёшлар армияси” ватанпарвар ҳаракатига аъзо ҳамда рақс тўгарагига қатнашадиган болалар.


Бу болалар СССР парчаланиб кетганидан кейин 15-20 йил ўтгач туғилган, аммо ҳануз совет дунёсида яшамоқда. Уларни Брежнев-Апдропов давридаги пионерлар ўлароқ тарбияламоқдалар. Бу ерларда қизлар аккордеон куйига рақсга тушади, ўғил болалар эса душманни ўлдиришни ўрганадилар. Путин комсомоллари – “Юнармия” мураббийлари эса саводсиз аскарлар бўлиб, улар болаларга камиказе учувчи Николай Гастелло каби ўз ватанларини севишни ўргатишади.


Ўн ёшли болаларга эркак киши учун энг олий қисмат Сурияда ўз ватани учун қурбон бўлишдир, дея уқтирилади. Бу ерлар ГУЛАГ (Главное управление лагерей) давридаги роллар сақланиб қолган пьесадек бўлиб, маҳбуснинг асосий орзуси соқчи бўлиб етишишдир.


Аммо “Ўлмас” фильми шунчаки журналистик иш эмас.


Ксения Охапкина санкт-петербурглик шоир Олег Охапкиннинг қизи бўлиб, унинг отаси қаламига мансуб асарлар совет даврида фақат самиздатда нашр этилган. Охапкинанинг фильмини қоронғи бўшлиқ, қуёш йўқолиб қолган мамлакат ҳақидаги поэма, деб аташ мумкин. Бу ерларда қуёш нурлари ўрнини сунъий ёруғлик манбалари эгаллаган. Улардан бири Путиннинг ёш армиячилар фахрий витринасида ялтираб турган олтин бюстидир.


- Ленинизм, Сталинизм – бир хил нарсалар. Одамларга шунақа рамз керак. Уларга шунақа ҳукмрон тимсол керак экан, ҳеч нарса ўзгармайди. Мен шуни фильмда кўриб чиқишни хоҳладим: нега биз ўз ҳаётимизда эмас, балки бизга тақдим этилган шароитлар белгилаган ҳаётда яшаймиз? Агар биз ўз табиатимиздан келиб чиқиб яшаганимизда, бу дунё бошқача бўларди, чунки ҳар кимнинг табиати ўзгача, - дейди Охапкина.


- Фильм кўп қатламли. Мен космос ҳақида фильм суратга олишга қизиқиб қолдим. Ушбу воқеани афсона, вақт ёки ўлим мавжуд бўлмаган эртак контекстида кўрдим. Бу контекстни кўпчилик кўрмайди. Аслида, албатта, улар Россиянинг агрессияси ҳақида, Путин ҳақида ўйлашади. Аммо фильмни ҳар хил талқин қилиш мумкин. Ўсмирлар ҳақидаги фильм сифатида; гендер муносабатлар тўғрисидаги фильм сифатида, аниқроғи, уларнинг йўқлиги ҳақидаги фильм сифатида; космос ҳақидаги фильм сифатида; саноат ҳақидаги фильм сифатида. Мен фильмда одамлар экранда қайта жонланувчи ушбу воқеликда турли хил алоқаларни топишларига эришишга ҳаракат қилдим.


 




Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин поздравил жителей Москвы с Днем народного единства





Москва

Древнее искусство исцеления возрождается: мануальная терапия с Искандером Касимовым


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин: Благоустройство в этом году проходило во всех районах ЮЗАО



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Александр Градский

Музыкант Александр Градский родился 75 лет назад




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Новый вирус Коксаки: воронежские санитарные врачи напомнили о важности мытья детских рук

Новая форма принесла успех хоккеистам «Торпедо» в столице

"Торпедо" - "Динамо Москва" 4 ноября: где смотреть трансляцию матча


WTA

Стала известна позиция Елены Рыбакиной в мировом рейтинге после старта на Итоговом турнире WTA



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Какие препятствия у Китая могут возникнуть при реализации проекта лунной базы?



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России