ПЕТЕРБУРГДА ҚОРБОБО КИЙИМИДАГИ КИМСАЛАР ЎЗБЕКИСТОНЛИК МУҲОЖИРНИ ЎҒИРЛАБ ҚОЧДИ…
2019 йил 31 декабр куни кечаси тахминан соат 22: 00 да Россиянинг Петербург шаҳридаги Фёдор Абрамов кўчасида икки нафар Қорбобо кийимидаги кимсалар автомобилда йўл четида турган 22 ёшли ўзбекистонлик муҳожирнинг рўпарасига келиб тўхтади-да, уни куч билан машинага ўтқазиб номаълум томонга жўнаб кетди. Полицияга ўткинчилар хабар берди.
Аммо босқинчилар ҳамюртимизни узоққа олиб бормабди. Сал юргач, тўхтаб, ёнидаги 30 минг рубл пулини тортиб олибди-ю, уни ўша ерда қолдириб, ўзлари жуфтакни ростлабди. Ҳозирда босқинчиларга нисбатан қидирув эълон қилинган.